Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9243 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a58ed829-194c-4c08-a9b4-9ec0f96fa4ba Claim ID PDF Hash 91906767a09ff103... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9243-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 12 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар *** жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 24.442.240 сўм асосий қарз ва 5.908.775,04 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Бухоро вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Прокурор судга даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида фикр берди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар вакили иштирокини таъминлашмади. Даъвогар, учинчи шахс вакили ишни ўзининг иштирокиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида хт-харид.уз давлат харидлари электрон тизим орқали ўтказилган тендер танловида ғолиб бўлиб, 2024 йил 10 июл кунидаги 3106809-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга қум шағал махсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 31 декабрдаги 64-сонли ва 2025 йил 30 апрелдаги 20-сонли ҳисобварақфактураларга асосан жами 24.442.240 сўмлик эҳтиёт қисм маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўланмаган. Даъвогарнинг етказиб берган маҳсулот учун мазкур 24.442.240 сўм қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 27 майдаги 23-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (бундан буён матнда “Пленум қарори” деб юритилади) “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Жавобгар бюджет ташкилоти ва давлат буюртмачиси ҳисобланса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик талаби бузилган ҳолда ғазначилик бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ва ўзаро шартномавий муносабатга киришиб маҳсулотлар харид қилинган, бу ҳолат Бухоро вилояти ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 4 декабрдаги хати билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома тузилмаган ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни, олдиндан тўланган 522.027 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига 4.993 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Даъвогар ***дан республика бюджетига 4.993 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова