← Назад
Решение #2834419 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 7461 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4910-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 12 декабр
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили А.Истатов
(ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади),
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг АТБ «ТРАСТБАНК» манфаатида жавобгар –
“СОКОЛ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятидан кредит бўйича жами
77627892,51 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни депозит
гаровига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «ТРАСТБАНК» манфаатида иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “СОКОЛ СЕРВИС”
масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи
53333338 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзи 21502590,49 сўм, асосий
қарзга ҳисобланган фоиз 884018,34 сўм, муддати ўтган асосий қарзга
ҳисобланган пеня 519241,95 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 1217985,73 сўм,
муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня 170518 сўм, жами 77627892,51 сўм
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни 27999999 сўмлик депозит
гаровига ҳамда жавобгарнинг ликвидли мол-мулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, банк ва “СОКОЛ
СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 19 декабрда
119/24-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра банк жавобгарга
18 ой муддатга йиллик 20 фоиз тўлаш шарти билан айланма маблағларни
тўлдириш учун 100000000 сўм миқдорида кредит ажратганлигини, кредит
таъминтои сифатида “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва
ХАБ “Трастбанк” ўртасида 2025 йил 04 октябрдаги микрокредитларни қайта
молиялаштириш ва портфел кафиллиги тақдим этиш тўғрисидаги Бош битим
ҳамда 2025 йил 08 янввардаги қайта молиялаштириш ва депозит гарови
шартномасига асосан компания томонидан ресурс маблағлари ҳисобидан
ажратилган кредитнинг 60 фоизи миқдорида гаров депозити тақдим
этилганлигини, 2025 йил 10 ноябр ҳолатида жавобгарнинг муддати ўтган
кредит асосий қарзи 21502590,49 сўмни, асосий қарз учун ҳисобланган фоиз
қарзи 884018,34 сўмни, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня
51241,95 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 1217985,73 сўмни, муддати
ўтган фоизга ҳисобланган пеня 170518 сўмни ташкил қилишини, кредитнинг
муддати ўтмаган асосий қарзи 53333338 сўмни ташкил қилишини, жавобгар
бугунги кунга қадар муддати ўтган кредит қарздорлигини тўламай
келаётганлигини, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборилган
талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, депозит гарови шартномасига
асосан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва банк ўртасида
2025 йил 31 октябр ҳолатида компания таваккалчилиги миқдори
27999999 сўмни ташкил этиши тўғрисида солиштирма-далолатнома
тузилганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар тўловларни амалга
оширмаганлигини, жавобгар билан келишув битими тузилмаганлигини, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар – "СОКОЛ СЕРВИС" масъулияти чекланган жамияти
вакил иштирокини таъминламади, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш
бўйича мурожаат қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва
почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
ХАБ «ТРАСТБАНК» Бухоро БХО (шартнома матнида "Банк") ва “СОКОЛ
СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида "Қарз олувчи")
ўртасида 2024 йил 19 декабрда 119/24-сонли кредит шартномаси (кейинги
ўринларда матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасига кўра, банк филиали жавобгарга 100000000 сўм
миқдорида йиллик 20 фоиз тўлаш шарти билан 18 ой муддатга айланма
маблағларни тўлдириш учун кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредитни
мақсадли ишлатиб, кредит асосий қарзи ва фоизларини шартномада
белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Кредит таъминоти сифатида “Тадбиркорликни ривожлантириш
компанияси” акциядорлик жамияти (матнда кейинги ўринларда “Компания”
деб юритилади) ва ХАБ “Трастбанк” ўртасида 2025 йил 08 январда тузилган
қайта молиялаштириш ва депозит гаров шартномаси тақдим этилган бўлиб,
унга кўра, компания банкнинг кичик тадбиркорлик субъектларига
100000000 сўмгача гаровсиз ажратган микрокредитларни молиялаштириш ва
60 фоиз миқдорида депозит гаровини тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддаси биринчи
бандига кўра кредит шартномаси буйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит
ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда –
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик,
келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 7461-моддасига кўра,
кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг
белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат
қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган
тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин
қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш
муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини
бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг
натижасида 2025 йил 10 ноябр ҳолатида жавобгарнинг муддати ўтган кредит
асосий қарзи 21502590,49 сўмни, асосий қарз учун ҳисобланган фоиз қарзи
884018,34 сўмни, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня
51241,95 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 1217985,73 сўмни, муддати
ўтган фоизга ҳисобланган пеня 170518 сўмни ташкил қилган. Даъвогар
томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан талабномалар юборилган.
Талабномалар эътиборсиз қолдирилган сўнг, даъвогар жавобгардан муддати
ўтмаган кредит асосий қарзи 53333338 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи
21502590,49 сўмни, асосий қарз учун ҳисобланган фоиз қарзи 884018,34
сўмни, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 51241,95 сўмни,
муддати ўтган фоиз қарздорлиги 1217985,73 сўмни, муддати ўтган фоизга
ҳисобланган пеня 170518 сўм, жами 77627892,51 сўмни ундиришни сўраб
судга мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 12 декабрда тақдим этилган
маълумотномага кўра, жавобгар – «СОКОЛ СЕРВИС” масъулияти чекланган
жамиятининг муддатли фоиз қарздорлиги 21917,81 сўм, муддати ўтган асосий
қарзи 34835922,24 сўмни, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня
28632,27 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 4129850,92 сўмни, муддати
ўтган фоизга пеня 597478,65 сўмни, муддати ўтмаган асосий кредит қарзи
40000000 сўмни, жами кредит қарздорлиги 79613808,14 сўмни ташкил қилиши
кўрсатилган.
Суд даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш талабини муҳокама
қилиб, кредит шартномасида уни муддатидан олдин ундириш тартиби
келишилмаганлиги сабабли, асосий қарз учун ҳисобланган фоиз
884018,34 сўм, муддати ўтган асосий қарз 21502590,49 сўм, муддати ўтган
асосий қарзга ҳисобланган пеня 519241,95 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 1217985,73 сўм, муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня
170518 сўм, жами 24294545,51 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини
ундиришни, қолган қисмини ундиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд даъвогарнинг ундирувни депозит гаровидаги 27999999 сўмга
қаратиш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 279-моддасига
биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 21-бандига кўра, гаров мажбуриятларидан келиб
чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор
томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда
кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган
мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга
қараганда имтиёзга эга бўлади.
Бинобарин компания ва банк ўртасида тузилган қайта молиялаштириш
ва
депозит
гаров
шартномасининг
2.3-бандида
микрокреддитт
шартномаларида беллгиланган муддатларда қарздорлик қайтарилмаган
тақдирда банк ушбу қарздорликларни қарз олувчи ҳамда гаров депозит
ҳисобидан ундириш юззасидан судга даъво аризаси киритиши, шартноманинг
2.4-бандида судга даъво аризаси киритилиши учун асос Бош битимда
келтирилган шаклга мувофиқ Компания ва банк ўртасида мажбуриятлар
қолдиғини тасдиқловачи солиштирма далолатнома ҳисобланиши келишилган.
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва банк ўртасида
2025 йил 31 октябр ҳолатида компания таваккалчилиги миқдори
27999999 сўмни ташкил этиши тўғрисида солиштирма-далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг тўртинчи қисмида агар иш ишда
иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки
шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган
ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг
натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига
юклатишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
талабномаларни эътиборсиз қолдирганлиги сабабли даъво талабининг рад
этилган қисми бўйича ҳам белгиланган ставкада жавобгардан давлат божини
ундириш лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, кредит қарздорликни қисман ундиришни, ундирувни
депозит гаровига қаратишни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгарга
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 279,
744-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180- моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар – ХАБ “ТРАСТБАНК” фойдасига жавобгар – «СОКОЛ
СЕРВИС» масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз учун ҳисобланган
фоиз 884018,34 сўм, муддати ўтган асосий қарз 21502590,49 сўм, муддати
ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 519241,95 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 1217985,73 сўм, муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня
170518 сўм, жами 24294545,51 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ва
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
2. Ундирув “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик
жамияти ва ХАБ “Трастбанк” ўртасида 2025 йил 08 январда тузилган қайта
молиялаштириш ва депозит гаров шартномаси ҳамда “Тадбиркорликни
ривожлантириш компанияси” АЖ ва ХАБ “Тарстбанк” ўртасида 2025 йил
31 октябр ҳолатида расмийлаштирилган солиштирма-далолатномага асосан
27999999 сўмлик депозит гаровига қаратилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4. Жавобгар – «СОКОЛ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 1552557,85 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров