← Назад
Решение #2834442 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси
****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан **** сўм миқдоридаги қарздорликни суброгация
тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни очиқ
суд мажлисида суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баѐн қилинишича, **** АТБ (бундан буѐн матнда Банк деб
юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор **** (бундан буѐн матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2024 йил 6 сентябрда 16/461/КВ-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг шартларига кўра Банк жавобгарга ўз маблағлари ҳисобидан
шартномада келишилган муддат ва шартларда кредит маблағи ажратиши, қарз олувчи эса
кредитдан шартномага мувофиқ фойдаланиши, муддатида қайтариши ва кредит учун
шартномада назарда тутилган фоизларни тўлаши белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида Банк (суғурта қилдирувчи) ва ****
акциядорлик жамияти (суғурталовчи, бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ва
жавобгар ўртасида 2024 йил 6 сентябрда 0276/1469-1/1/2436994-сонли жисмоний шахслар
ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта шартномаси тузилган.
Жавобгарнинг Банк олдида **** сўм кредит қарздорлиги юзага келганлиги суғурта
ҳодисаси деб ҳисобланиб, даъвогар томонидан қарздорлик зарар сифатида Банкка тўлаб
берилган. Даъвогарнинг тўлаб берилган суғурта товони пулини тўлаш юзасидан юборган
талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан**** сўм суғурта
товонини суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг жримига асосан ишга **** ЯТБ Ягона филиали Чорсу Смартбанки
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади, даъвогар ишни вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили судга маълумотнома тақдим
қилиб, тарафлар ўртасидан тузилган шартномаларга асосан даъвогар томонидан
жавобгарнинг қарздорлиги учун банкка **** сўм маблағлар ўтказиб берилганлигини
маълум қилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида мажбуриятлар - шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши мумкинлиги назарда
тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Банк ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 сентябрда
16/461/КВ-сонли кредит шартномасига мувофиқ Банк жавобгарга ўз маблағлари
ҳисобидан шартномада келишилган муддат ва шартларда 281 530 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини олган.
Банк кредит шартномасининг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар билан
2024 йил 6 сентябрда 0276/1469-1/1/2436994-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес
учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта шартномаси тузиб, кредит қайтмаслик
хавфини суғурталаган. ФК 915-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра мулкий
суғурта шартномаси бўйича тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг контрагентлари ўз
мажбуриятларини бузиши ѐки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият
шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган
даромадларни ололмаслик хавфи суғурталаниши мумкин. Банкнинг мурожаатига асосан
жавобгар томонидан 2024 йил 6 сентябрда 16/461/КВ-сонли кредит шартномасига асосан
кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ходисаси деб
топилган ҳамда даъвогар Банк хисоб рақамига 2025 йил 30 май куни жами **** сўм
суғурта товон пулини тўлаб берган. Шартноманинг 9.1-бандида даъвогар томонидан
суғурта товони қопланганидан сўнг тўланган суммани жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи
даъвогарга ўтиши белгиланган.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш
ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 18-бандининг
иккинчи хатбошисида қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши
учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши
назарда тутилмаганлиги, ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта
шартномасининг ўзи асосида амалга оширилиши тўғрисида тушунтириш берилган. ФК
318-моддасининг мазмунига кўра кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа
шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор
ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади. Даъвогарнинг
тўлаб берилган суғурта товони пулини тўлаш ҳақида 2025 йил 8 августда юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ваҳоланки, ФКнинг 236моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан иш ҳужжатларига Банк хисоб-рақамига жами **** сўм маблағ
ўтказилганлигини тасдиқловчи 2025 йил 30 майдаги 2444-сонли тўлов топшириқномаси
илова қилинган. Шунингдек, Банк томонидан судга 2025 йил 4 декабрдаги S/8/3/0768сонли маълумотни тақдим этиб, унга кўра даъвогар Банк хисобрақамига жами **** сўм
маблағ ўтказилганлиги маълум қилган. Баѐн этилганларга кўра суд даъвогарнинг
жавобгардан тўланган **** сўм суғурта товонини суброгация тартибида ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига **** сўм суғурта товони пули учун тўлаб
берилган зарар суммаси, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 798 164,98
сўм давлат божи ва ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан, даъвогар - **** акциядорлик жамияти
фойдасига **** сўм суғурта товони пули учун тўлаб берилган зарар суммаси, 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан республика бюджетига 1 798 164,98
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****