← Назад
Решение #2834463 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3927-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Ромитан тумани
2025 йил 12 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Зоировнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Шофиркон
туман фермерлар Кенгашининг «АБДУЛЛО УСМОНЖОН” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар – «WB
R
I X» масъулияти чекланган
жамиятидан жами 18122000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар вакили иштирок этмади) жавобгар
вакили Н.Ярашев (ишончнома асосида) иштирокида “Ҳудудгаз” Ромитан
туман бўлими мажлислар биносида сайёр очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Шофиркон туман фермерлар Кенгаши «АБДУЛЛО
УСМОНЖОН” фермер хўжалиги манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «WB R
I X» масъулияти чекланган
жамиятидан 18122000 сўм ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар
– “Абдулло Усмонжон” фермер хўжалиги судга электрон ариза юбориб,
жавобгар қарздорликни тўўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилган. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олишини, ҳақиқатдан ҳам тузилган шартномага асосан ттеримни
рағбатлантириш пули ҳисобланганлигини ва ушбу қарздоорлик даъвогарга
тўлиқ тўлаб бериилганлигини, даъвогар бу ҳақда судга маълумотнома тақдим
этганлигини, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, почта
харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
«АБДУЛЛО УСМОНЖОН” фермер хўжалиги (шартнома матнида “фермер
хўжалиги”) ва жавобгар – «WB R
I X» масъулияти чекланган жамияти
(шартнома матнида “Кластер”) ўртасида 2024 йил 04 ноябрда
теримни рағбатлантириш тўғрисида шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, Кластер
фермер хўжалигига 2024 йил 09 ооктябр кунидан бошлаб кластерга
топширилган ҳар бир кг пахта хом-ашёси учун қўшимча равишда 500 сўмдан
рағбатлантириш маблағини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи
қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 09 октябрдан бошлаб, жами
36244 кг топширилган ва 18122000 ўм рағбатлантириш пуули тўланиши
лозимлиги тўғрисида электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиб
берилган. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли.
Даъвогар судга электрон тарзда ариза юбориб, унда жавобгарнинг
асосий қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлигини баён қилган. Мазкур ҳолатда
қарздорлик жавобгар томониидан ихтиёрий қопланганлиги ва у бартараф
этилганлиги ссабабли, суд даъвони қаноатлантиришни рад этиш лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд,
баён
этилганлардан
келиб
чиқиб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва
180-моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
2. Даъвогар – “Абдулло Усмонжон” фермер хўжалиги фойдасига
жавобгар - «WB R
I X» масъулияти чекланган жамиятидан
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Жавобгар - «WB R
I X» масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида,
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров