← Назад
Решение #2834467 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ишни ИПК | 128 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12248-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳар
2025 йил 12-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
Р.Шоназаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Жавобгар
номининг, қарздор “Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни
суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи, Жавобгар номи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
“Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамиятини иқтисодий ночор аҳволга
тушиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, ўз мажбуриятини
бажаришга қодир эмаслиги сабабли, соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 26.11.2025 йил кунги ажримига асосан соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Суд мажлисида аризачи вакили, қарздор иқтисодий ночор аҳволга тушиб,
мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигини
билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради.
Қарздорга суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида юборилган ажрим
нусхаси жавобгар кўрсатилган манзилда йўқлиги учун топширилмаган. Шу
сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, қарздор вакили
иштирокисиз кўришни лозим деб, ҳисоблайди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги хужжатларни
ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “Жавобгар номи” масъулияти чекланган
жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзини ундириш
тўғрисидаги, Жавобгар номининг қарори Мажбурий ижро бюроси Данғара
тумани бўлимига ижро учун юборилган. Лекин, суд ижрочилари томонидан
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан,
қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли, кредиторга ижросиз қайтарилган.
Кредитор томонидан жамиятни молиявий аҳволи ўрганилганида, жамият
иқтисодий
ночор
ҳолатга
тушиб
қолганлиги
сабабли
фаолият
кўрсатмаётганлиги, 06.11.2025 йил куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдидаги қарзи 117173000 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда, суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор
талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг
қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб,- эътироф этилади.
Қонуннинг 52-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Мазкур модданинг 2-қисмига асосан, суднинг қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги
кўрсатма акс эттирилиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан,
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
тугатиш бошқарувчиси этиб, 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси Минаваров
Саиднасим Анваровични тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тўланган
1236000 сўм иш ҳақини инобатга олишни ва тугатиш бошқарувчисига иш ҳақи
этиб белгилашни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, қарздор
ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 1236000 сўм давлат божи, аризачи
фойдасига 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг
5,37,52-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179,
186-188, 210-211-моддаларни қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Жавобгар номининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошкарувчиси этиб, 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси С.Минаваров
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси С.Минаваровга Ўзбекистон Республикасида
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳақ
тўлансин.
Аризачи томонидан тугатиш бошқарувчисига тўланган 1236000 сўм иш
ҳақи инобатга олинсин ва тугатиш бошқарувчисига иш ҳақи этиб белгилансин.
Қарздор “Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамияти зиммасига уч
кун муддатда жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, муҳр ва
штампларни тугатиш бошқарувчига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклатилсин. (Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади).
Қарздор “Жавобгар номи” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи, кредитор Жавобгар номи
фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова