Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/3582 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1f49217c-3b4f-4c32-9730-99cf7c086dd0 Claim ID PDF Hash 5dfdeaaafddaa274... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ИПК нинг 177-моддаси ИПК 177 law
ФК 234-моддаси ФК 234 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/3582-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 12 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар Кенгаши даъвогар “**********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “**********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 31 254 935 сўм асосий қарз, 16 565 044 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар раҳбари Ҳ.**, жавобгар вакили Н.*** (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “**********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “**********” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 31 254 935 сўм асосий қарз, 16 565 044 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган қўшимча келишувдаги фермер хўжалиги раҳбарини имзоси бўйича низо мавжуд бўлганлиги сабабли, суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатилиб, судхатшунослик экспертизаси тайинланган. Суд-хатшунослик экспертизаси тадқиқоти ўтказиш учун тўловлар амалга оширилмаганлиги, суднинг ажрими ижросиз қайтарилганлиги сабабли 2025 йил 1 декабрдаги ажрим билан иш юритиш тикланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга топширилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган ҳақдорлик тўлиқ тўлаб берилмаганлигини, аксинча солиқ қарздорлик учун даъвогар розилигисиз солиқ органига тўғридан тўғри пул маблағи ўтказиб берилганлиги маълум қилиб, қўшимча келишувни ўзи имзоламаганини, имзо унга тегишли эмаслигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили барча ҳақдорликлар тўлиқ тўлаб берилганлигини, аксинча даъвогарнинг жавобгар олдида 25 398 525 сўм қарздорлиги мавжудлигини, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабларини рад қилишни сўради. Кенгаш вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни кенгаш вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 29 сентябрда 7153219-сонли, 2024 йил 26 ноябрда 7261834-сонли фъючерс шартномалари тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 29 сентбрь кунидаги 20240927-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрьноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар “Сотиб олувчи”га 7153219-сонли шартнома бўйича 25 210 кг, 7261834-сонли шартнома бўйича 15 010 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 октябрдаги 6-сонли, 2024 йил 31 октябрдаги 5-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 39 961 кг (ҚҚС билан) 278 799 904,61 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1-класс 6 229 сўм кўрсатилган. 7153219-сонли шартномада 1 кг пахта хом-ашёси нархи 8 350 сўм, 7261834-сонли шартномада эса 1 кг пахта хом-ашёси нархи 6 810 сўм этиб белгиланган. 2024 йил 27 сентябрда 7153219-сонли шартномага қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра, 1 кг пахта хом ашёси нархи 6 800 сўмдан келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 39 961 кг (ҚҚС билан) 278 799 904,61 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган ҳамда маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан даъвогарга 37 707 500 сўмлик (аммофос, дизель ёқилғиси, селитра ва ҳок) маҳсулотлар бўнак сифатида етказиб берилган ва банкдан берилган пул маблағлари 277 285 508 сўм ҳамда залог суммаси 312 723 сўмни ташкил этган ҳамда шулар ҳисобига даъвогарнинг 278 799 904,61 сўм пахта хом ашёси ҳақдорлиги ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогарга тўланиши лозим бўлган пахта хом ашёси ҳақдорлигидан жавобгар даъвогарнинг розилигисиз ёки келишув тузмасдан фермер хўжалиги солиқ қарзи учун солиқ органига (ҚҚС учун 20 099 707 сўм, ер солиғи учун 3 424 111 сўм, даромад солиғи учун 3 745 376 сўм, сув солиғи учун 9 730 512 сўм) жами 37 099 706 сўм ўтказиб берган. Бу ҳақда банк маълумотномаси мавжуд. 312 723 сўм залог суммаси (кимга тўланганлиги, нима учун тўланганлиги) қайси асосга кўра пахта ҳақдорлигидан ушлаб қолинганлиги жавобгар томонидан исботлаб берилмади. Жавобгар томонидан даъвогарга 37 707 500 сўмлик (аммофос, дизель ёқилғиси, селитра ва ҳок) етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини пахта хом ашёсини ҳақдорлигидан чегириб қолиш (ушлаб қолиш) тарафлар ўртасидаги шартномада назарда тутилмаган ҳамда бундай ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида тарафлар ўртасида келишув мавжуд эмас. Бу алоҳида низолашадиган ҳолат ҳисобланади. ИПК нинг 177-моддаси, биринчи қисми, бешинчи бандига кўра, суд ҳал қилув қарори қабул қилиш чоғида ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилаши назарда тутилган. ФК 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Шу боис суд, жавобгарнинг даъвогарга пахта ҳақдорлиги учун тўланиши лозим бўлган маблағ ҳисобидан солиқ учун қарзи 37 099 706 сўм ўтказиб берилганлиги, берилган маҳсулотлар учун 37 707 500 сўм, 312 723 сўм залог учун асоссиз ушлаб қолинган деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 31 254 935 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 16 565 044 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида, “Сотиб олувчи” қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни “Сотувчи”га тўлаб бериши белгиланган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шундан келиб чиқиб, 16 565 044 сўм ундирилиши сўралаётган пеня асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 8 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “**********” фермер хўжалиги фойдасига 31 254 935 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “**********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 956 400 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов