← Назад
Решение #2834479 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 33 | — | law | |
| онуни | 48 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9786 - сонли иқтисодий иш
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 12 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг
раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида, аризачи – AAAAAнинг,
жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 24.12.2023 йилдаги №106081 - сонли
рухсатномани амал қилиш муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлардан аризачи вакили – XXXXX,
жавобгар вакили – YYYYYларнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи - AAAAA судга аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
– “SE URG-PETR L” МЧЖга нисбатан 24.12.2022 йилдаги №055220-сонли
рухсатномани амал қилиш муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суднинг 05.12.2025 йилдаги ажримига асосан ишга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Наманган ҳудудий бўлими жалб этилган.
Аризачи вакили суд мажлисида иштирок этмади, муқаддам бўлиб ўтган
суд мажлисида қатнашган ва камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги
маълумотномани судга юборган.
Жавобгар вакили барча аниқланган камчиликлар бартараф
этилганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган ҳудудий бўлими вакилои
суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар маҳкамасининг 19.07.2025 йидаги №473-сонли Фармойишига
асосан ёқилғи қўйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоатлари ҳамда чакана савдо
шаҳобчаларида юз бериши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш,
фуқаролар хавфсизлиги ва мехнат мухофазасини ҳамда объектларни
жойлаштиришда шаҳарсозлик норма қоидаларига риоя этилиши юзасидан
тузилган ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан хатловдан ўтказилган.
Хатлов натижасига кўра, МЧЖга қарашли АЁҚШда объектда қонун
бузилиш ҳолатлари жумладан: Объектда ишлаб чиқариш назорати ташкил
этилмаганлиги, саноат хавфсизлиги бўйича идентидификатциядан
ўтказилмаганлиги, сиғимлар паспорти мавжуд эмаслиги, ишчи ҳодимларни
техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига оид билимларини текширувдан
ўтганлиги бўйича баённомалар мавжуд эмаслиги, тасдиқланган ва
принципиал технологик схемаси мавжуд эмаслиги аниқланган.
1
Аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш
бўйича муддат берилган.
Бироқ, объектда қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да,
лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
ЎРҚ701-сонли қонунининг 33-моддасида, лицензиат ёки рухсат этиш
ҳусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш
талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг хаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-мухитга зиён етказилишига олиб келган
бўлса бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги
№80-сонли қарори билан тасдиқланган махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг
51-бандида, лицензияловчи орган лицензиат талаблари ва шартларини бир
йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) ёки бир маротаба
қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлигига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф мухитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса, судга мурожаат қилиш белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
ЎРҚ 701 - сонли қонунининг 48-моддасида, ваколатли органларнинг
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя
этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғида, лицензия ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи белгиланган.
Натижада аризачи иқтисодий судга мурожаат қилиб, МЧЖга нисбатан
24.12.2023 йилдаги №106081 - сонли рухсатномани амал қилиш муддатини
олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Суд мажлиси жараёнида AAAAA Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги
саноат, радиатция ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган ҳудудий бўлими
судга ҳужжатлар тақдим этиб, унда ўтказилган хатлов натижасида
2
аниқланган қамчиликлар бугунги кун ҳолатига бартараф этилганлигини
билдирган.
Бу ҳолатда, жавобгар томонидан хатлов натижасида аниқланган
қамчиликлар бугунги кун ҳолатига бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб
чиқиш лозим.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш
каби ҳуқуқий таъсир чоралари иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2005 йилдаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ3619 - сонли
Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни
тўхтатиб қўйиш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Шунга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳолатларига қараб ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176,179,184,217 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин.
Судья
Д.Соатов
3