Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15497 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый R NS L GIS I
Source ID 61112245-a7f3-43d1-8aee-6a048a0f9214 Claim ID PDF Hash ba08ffa69c041870... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 959 символов
4-1301-2504/15497-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 12 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Р.Турсункулов, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар « R NS L GIS I » МЧЖдан 6 667 400 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « R NS L GIS I » МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 6 667 400 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда мажбурият “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси”дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 7.01.2025 йилда 1330121449-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади. Шартнома шартлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилган. Бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги оқибатида 2025 йил ноябрь ойи ҳолатига жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ бўйича даъвогар олдида 6 667 400 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгарнинг 2025 йил 12 декабрь ҳолатига асосий қарз бўйича 6 667 400 сўм қарздорлиги мавжуд. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг 6 667 400 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар « R NS L GIS I » МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 6 667 400 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар « R NS L GIS I » МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов