← Назад
Решение #2834483 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 731 символов
4-1301-2501/15310-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 12 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «********» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «********» МЧЖдан 426 799 000 сўм асосий қарзни ва 95 602
976 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг
вакили ааааааааааа (2025 йил 2 декабрдаги ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
«********» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) «********» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2025 йил 6 мартда махсулот етказиб бериш тўғрисида 89-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 501 799 000 сўмлик
маҳсулотларни етказиб берган бўлиб, жавобгар олинган махсулот учун қисман
75 000 000 сўмни тўлаб, қолган 426 799 000 сўм қисми тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, қарзни тўлаб
бериш тўғрисида юборилган талабнома қарздор томонидан эътиборсиз
қолдирилганлиги, шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ жавобгар олинган товарларни
пулини кечиктириб, ўз вақтида тўламаганлиги учун қарз суммасини 50 фоизидан
ошмаган миқдорда 95 602 976 сўм ҳисобланиши лозимлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 426 799 000 сўм асосий қарзни ва 95 602 976 сўм
пеняни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризадаги важларни
таъкидлаб, жавобгар олинган махсулотлар ҳақини шу кунга қадар тўлиқ тўлаб
бермаганлиги боис, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўрсатмасини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва «Жавобгар» (Буюртмачи) ўртасида 2025
йил 6 мартда 89-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
2
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи»
«Харидор»га “цемент”ни (бундан буён матнда - махсулот деб номланади)
“Буюртмачи”га унинг буюртмалари асосида етказиб бериш, «Буюртмачи» эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан
бошлаб 5 банк кундан кечиктирмай товар ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаши
лозимлиги белгиланган.
Ишлаб чиқарувчи томонидан Буюртмачига ҳисобварақа-фактурага асосан жами
501 799 000 сўмлик “цемент” махсулотларини топширилган ва Буюртмачи томонидан
қабул қилиб олинган.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга
оширилади.
Аниқланишича, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун
қисман 75 000 000 сўмини тўлаб, қолган 426 799 000 сўм қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги натижасида жавобгар шу сумма миқдорида қарздор бўлиб қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган
бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб
берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 426 799 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган
тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида
бажаришдан озод қилмайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида, Сотиб олувчи етказиб
берилган махсулотни қийматини тўлаб беришни кечиктирган ҳар бир кун учун 0.4%
миқдорида пеня тўлаши, лекин пенянинг умумий миқдори тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда хисобланиши қайд этилган.
3
Шунга кўра, даъвогар тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун жами хар бир
кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан жами 95 602 976 сўм пеня ундиришни сўраган.
Пенянинг ҳисоб китоби тўғри амалга оширилган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
хисобланган неустойка миқдорининг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб
эканлигини инобатга олиб, унинг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг даъво
талабидаги 95 602 976 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг
27 725 865 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 426 799 000 сўм асосий қарз, 27 725 865 сўм пеня ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига
юклаб, даъвогарнинг кичик тадбиркорлик субъекти сифатида тўлаб чиққан давлат
божини ва почта харажатини унинг фойдасига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «********» МЧЖдан даъвогар «********» масъулияти чекланган
жамияти
фойдасига
426 799
000
сўм
асосий
қарз,
27 725 865 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 5 224 020 сўм давлат божи, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов