Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/1669 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья SHARIPOV DILSHOD SABUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID c552bf23-aeb1-450e-b660-586b32b3001d Claim ID PDF Hash 15a9ae421e470eb8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/1669-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 12 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ж.Нормуродов, О.Емяшова, Ш.Исмаилов (ишончнома асосида) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикоятини вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан 175 810 500 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Косон туман ғазначилик хизмати бўлими ва Косон туман иқтисодиёт ва молия бўлими жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 120 861 720 сўм асосий қарздорлик, 37 500 сўм почта харажати ундирилиб даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, давлат божи тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимланган. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиб, кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб кассация шикоятида, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, ушбу ҳолат амалдаги қонун ҳужжатларига зид эканлиги, шу сабабли тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланиши тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили кассация шикоятида келтирган важларини қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув 2 қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз кўрсатмаларида даъвогар томон билан шартномавий муносабатга киришмаганликларини, қарздорликни тасдиқловчи бирон-бир далил мавжуд эмаслигини, суд мажлисида бир томонлама қарор қабул қилинганлигини, кассация шикоятида билдирилган важларни қўллаб-қувватлашларини, шикоятни қаноатлантириб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Косон ТЭТКнинг тегишли ходимлари томонидан 2023 йил 10 ноябрда Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, мазкур ўрганиш бўйича электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилганлигини, ушбу далолатномага кўра Косон ТЭТК томонидан Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг истеъмол қилган электр энергияси қайта ҳисоб китоб қилиниб, 174 528 000 сўм қарздорлик ҳамда ушбу қарздорлик юзасидан фоиз тўловлари ҳисобланиб, 01.12.2024 йил ҳолатида жами 217 271 910 сўм тўловлар ҳисобланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Қашқадарё вилоят Косон туман бўлимининг 2024 йил 1 февралдаги 01-07/-32-24-сонли хатига асосан Косон тумани “Нартибаланд” МФЙда жойлашган Косон туман пенсия жамғармаси мансабдор шахсларини электр энергиясидан фойдаланиш йўл қўйган қоидабузарлик ҳолати бўйича 2023 йил 10 ноябрда расмийлаштирилган 10229-001434-сонли далолатнома қайта ҳисобини ўрганиш бўйича 2024 йил 3 февралда маълумотнома тузилган. Мазкур маълумотномага кўра, ушбу тузилган далолатнома бўйича ҳисобланган қарздорликнинг 44 702 280 сўм 3 қисми Косон туман халқ қабулхонасининг қарздорлиги сифатида қайта ҳисоб китоб қилиниб, қолган 120 861 720 сўм қисми Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига нисбатан қайта ҳисоб китоб қилинган. Мазкур маълумотноманинг хулоса қисмида, Косон туман “Нартибаланд” МФЙ, Мустақиллик шоҳ кўчаси 106-уй манзилида жойлашган 2 қаватли бинонинг иккинчи қаватида жойлашган Косон тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими мансабдор шахслари истеъмолчи томонидан куйган яроқсиз электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланиб яъни электр ҳисоблагич кўрсаткичларини тақдим этмасдан ноқонуний фойдаланиши эвазига Косон тумани электр таъминоти корхонасига 120 861 720 сўм миқдорида зарар етказганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ҳисобланган қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошириш бўйича 2024 йил 1 декабрда юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Шу сабабли, “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан 175 810 500 сўм миқдордаги қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати, кассация шикоятидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳақидаги важларга баҳо бериб, асосиз деб ҳисоблашни лозим топади, чунки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ўзи мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол- мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур булади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга булади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларни бир томонлама ўзгартиришга йўл куйилмайди. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган 4 энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан даъво аризасига 2023 йил 7 январда “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Косон ТЭТК ҳамда Косон туман Молия бўлими ўртасида тузилган 21/169-сонли шартнома тақдим қилинган, бироқ Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан тузилган шартнома судга тақдим қилинмаган. Ишдаги мавжуд 10.11.2023 йилдаги №10229-001434-сонли далолатномага кўра қайта ҳисоб-китоб қилинган 174 528 000 сўм, 03.02.2024 йилда қайта ҳисобини ўрганишда 120 861 720 сўм моддий зарар сифатида баҳоланган. Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан асосий қарз сифатида ундириш сўралаётган сумма амалда истеъмол қилинган электр энергия ҳаққи эмас, балки етказилган зарар ҳисобланади. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тегишли 100А русумли электрэнергия ҳисоблагичи қўйиб кетилгунга қадар тарафлар ўртасида айнан қайси шартнома амалда бўлганлигига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар юзасидан расмийлаштирилган солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар ҳамда фойдаланилган электр-энергияси бўйича Косон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни суд мажлиси қолдирилиб вақт берилишига қарамасдан тақдим эта олмади. Баён қилинганларга кўра, биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганмасдан, даъвони асословчи бирламчи ҳужжатларни талаб қилиб олмасдан, ишга алоқадор мақбул далилларга баҳо бермасдан даъво талабини қисман қаноатлантириш юзасидан барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасида қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан 5 баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатлар ва далиллар кассация шикоятида келтирилган важларнинг асосли эканлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга кассация ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогардан биринчи ва кассация инстанцияларида ишни кўриш билан боғлиқ жами 5 274 315 сўм давлат божи, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 10 июлда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилиб, иш бўйича янги ижро варақаси беришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 299, 301, 302моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. 6 Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ ҳисобидан республика бюджетига 5 274 315 сўм давлат божи; - Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 10 июлда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор асосида янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов Н.Хўжақулов