Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8408 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cddc6772-f690-4bc4-8d1e-6d31349ec37f Claim ID PDF Hash 19063a8f43a48e89... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтган кредит танидан 12 850 585 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 16 267 157 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 26 февралдаги 826-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида 2024 йил 6 март куни тузилган MFF_FMO/01054/658582-сонли кредит шартномаси бўйича вужудга келган муддати ўтган кредит танидан 12 850 585 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 16 267 157 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, судга даъво ариза берилгандан кейин 2025 йил 12 декабрь куни жавобгар томонидан 16 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, шундан 10 500 000 сўм кредит танига, 5 500 000 сўм фоизидан бўлган қарздорлик учун сўндирилганлигини маълум қилиб, бу ҳақда судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан амалга оширилган тўловларни инобатга олган ҳолда даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 6 март куни MFF_FMO/01054/658582-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга айланма маблғаларини кўпайтириш учун 36 ой муддатга, йиллик 28 фоиз (муддати ўтган 2 қисмига 36,4 фоиз) устама тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, даъвогар олдида 2025 йил 13 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит танидан 12 850 585 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 16 267 157 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 8 сентябрь ва 2025 йил 23 откябрь кунлари талабнома юборилган, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўратсида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя қилмай, қарздорликка йўл қўйган. Булар ишдаги шартнома, тўлов жадвали, маълумотнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, даъвогар тақдим этган 2025 йил 12 декабрь кунги маълумотномасига асосан 3 судга даъво ариза киритилганидан кейин жавобгар томонидан мазкур кредит шартномаси учун 16 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, шундан 10 500 000 сўм кредит танига, 5 500 000 сўм фоизидан бўлган қарздорлик учун сўндирилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 350 000 сўм асосий қарз, 10 767 157 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан республика бюджетига 582 354,84 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 2 350 000 сўм асосий қарз, 10 767 157 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати, жами 13 158 357 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 582 354,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****