Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/14336 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 82bfaacf-2da7-43c1-8efb-e1cbb0f9156a Claim ID PDF Hash d37660ee0a721bab... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 27 октябрь 4-1001-2511/100105-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) С.Рахмонов, жавобгар вакили А.Рахматуллаев (ишончномага асосан)ларни иштирокида, даъвогар ************************ манфаатида жавобгар «************************» АЖ суғурта компаниясидан 16 749 911 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ************************ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «************************» АЖ суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16 749 911 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан 4-1001-2511/100105-сонли иқтисодий иш судловга тегишлилик бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, банк томонидан қарз олувчи З.Юлдашовага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2019 йилдаги ПҚ4498-сонли “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорига кўра имтиёзли кредит маблағи берилганлиги, кредит таъминоти сифатида кредит қайтмаслик хатари бўйича жавобгар билан суғурта шартномаси тузилганлиги ва шу асосда суғурта полиси берилганлиги, шартномага асосан жавобгарни суғурта ходисаси ҳақида хабардор қилинганлиги, лекин жавобгар шартномага асосан бир неча маротаба огохлантиришларга қарамасдан тўловларни амалга оширмасдан келаётганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризасига эътироз билдириб, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги, даъвогар ушбу кредитни мақсадли ишлатилган ёки йўқлигини ўрганмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шасхларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, АТБ «Агробанк» Бувайда филиали (“Суғурта қилдирувчи” наф олувчи) билан «************************» АЖ суғурта компанияси (“Суғурталовчи”) ўртасида 2021 йил 29 ноябрь кунги 29/83/1/1619сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Суғурталовчи”, “Суғурта қилдирувчи” томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури (ПҚ-4498 24.10.2019 йил) асосида ажратилган кредит маблағлари бўйича тадбиркорлик хавфини суғурталайди. Шартноманинг 1.2.-бандига кўра, “Суғурталовчи”, 2021 йил давомида АТБ «Агробанк» филиаллари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури (ПҚ-4498 24.10.2019 йил) асосида ажратилган кредит маблағларини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда суғурта қилдирувчига ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, суғурта объекти бўлиб, банк томонидан ажратилган кредит маблағини сўндириш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида “Суғурта қилдирувчи”нинг кредит шартномаси бўйича юзага келган зарарлар билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади. Шартноманинг 5.1.-бандига кўра, “Қарздор” (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. “Қарздор” (кредит олувчи)нинг кредит шартномасида белгиланган муддат ёки кредит қарзини муддатидан олдин ундириш белгиланган муддатда кредит қарзи тўланмаганлиги кутиш даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси юзага келишини билдиради деб белгиланган. 2021 йил 17 сентябрь кунги далолатномага кўра, З.Юлдашовага берилган имтиёзли кредит мақсадли кредит деб топилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2022 йил 21 июнь кунги 2-1502-2205/6764-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор Юлдашова Зулхумор Розиқовнадан ундирувчи “Агробанк” АТБ Бувайда филиали фойдасига жами 16 749 911 сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, кредит олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ҳамда кредит қарздорлигини ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар амалга оширилишига қарамасдан кредит қарздорлиги қарз олувчи томонидан сўнгдирилмасдан келинаётганлиги сабабли суғурта товонини тўлаб берилиши сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2.–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 9.5.бандига кўра, суғурта товони миқдорини аниқлаш ва тўлашда Суғурта қилдирувчи томонидан кредит қарзини кредит қайтарилиши бўйича мажбуриятлар бажарилишининг бошқа таъминот шакллари (жумладан, гаровга қўйилган молмулк ва транспорт воситалари, пул маблағлари, кафиллик, бошқа суғурта компанияларининг суғурта полислари ва х.к) ва қарздорнинг бошқа молмулкларидан кредит қарзини суд тартибида ундириш ҳуқуқини амалга ошириши талаб қилинмайди. Кутиш даври ўтгандан сўнг суғурта товони тўлаб берилади. Шартноманинг 2.1.8.-бандига кўра, суғурта қилдирувчи зиён кўриши эҳтимоли юзага келган куни бошланади. Кутиш даври 30 календарь куни белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 16 749 911 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 16 749 911 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Агробанк» фойдасига жавобгар «************************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 16 749 911 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «************************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 27 октябрь 4-1001-2511/100105-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) С.Рахмонов, жавобгар вакили А.Рахматуллаев (ишончномага асосан)ларни иштирокида, даъвогар ************************ манфаатида жавобгар «************************» АЖ суғурта компаниясидан 16 749 911 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Агробанк» фойдасига жавобгар «************************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 16 749 911 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «************************» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова