Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2358 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b656d29b-3fca-4537-a551-1476dc3c543c Claim ID PDF Hash 2bf2528fec661d04... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 512 символов
4-2302-2502/2358-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 12 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Кучкаровнинг котиблигида, ХХ нинг даъвогар ХХ манфаатида, жавобгар ХХдан 10 486 882,55 сўм қарзни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХ (бундан буён ХХ деб юритилади) ХХнинг (бундан буён даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 10 486 882,55 сўм қарзни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Аниқланишича, ХХ ва ХХ(бундан буён банк деб юритилади) ҳамда ХХ ўртасида 2024 йил 17 апрель куни 0402/1467-1/1/1350544-сонли “Жисмоний шахслар кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида” суғурта шартномаси тузилган. Даъво аризада даъвогар томонидан жавобгарга ХХбилан тузилган 2024 йил 17 апрель кунги 129/35КВD-сонли кредит шартномасига асосан кредит қайтарилмаганлиги сабабли жавобгарга 2025 йил 30 май куни 10 486 882,55 сўм суғурта товони банкга тўланганлигини ҳақида важлар келтириб, жавобгардан 10 486 882,55 сўм қарзни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Палата даъво аризасида, даъвогар эса даъво аризага илова қилган илтимосномасида ишни ўзларининг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-129 ва 170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. 2 Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва суғурта шартномаларидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ҳамда ХХ(бундан буён матнда банк деб юритилади) ўрталарида 2024 йил 17 апрель кунги 129/35КВD-сонли кредит шартномаси тузилиб, мазкур шартномага асосан банк томонидан жавобгарга маҳсулот сотиб олиш учун 60 ой муддатга 9 150 АҚШ доллари миқдорида микрокредит маблағи ажратилган. Жавобгар олинган кредит маблағларини шартномада белгиланган фоизлар билан бирга қайтариш мажбуриятини олган. Ажратилган кредит таъминоти сифатида банк ва томонлар ўрталарида 2024 йил 17 апрель куни 0402/1467-1/1/1350544-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қойдалари шартида уч томонлама суғурта шартномаси тузилган. Шартномага асосан суғурта полиси берилган. Банк томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги ва суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги талабнома билан даъвогарга мурожаат қилинган. Даъвогар томонидан кредит қайтмаслиги суғурта ҳодисаси деб тан олинган ва суғурта қилдирувчи банкга 10 486 882,55 сўм суғурта товони тўлаб берилган. Суғурта полисига асосан қарз олувчининг кредитни қайтармаганлиги суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли ХХ даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 957-моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-бандида, ФКнинг 957-моддасига 3 мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади деб тушунтириш берилган. Даъво талаблари иш ҳужжатларидаги шартнома, суғурта полиси, тўлов топшириқномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 486 882,55 сўм қарз, 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 10 486 882,55 сўм қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Убайдуллаев