Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/14497 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHUKURBEK Z ON Q NOTI
Source ID 19355914-85f0-44a8-a6a0-d05f9974d347 Claim ID PDF Hash b8118aeaa0af302e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 141-моддаси онуни 141 law
онун 141-моддаси онун 141 law
онун 144-моддаси онун 144 law
онун 219-моддаси онун 219 law
исми ва 219-моддаси исми ва 219 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/14497-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 12 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, “I PORT E PORT FRUITS GRO” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “SHUKURBEK Z ON Q NOTI” МЧЖга нисбатан “SINOTRUK HOWO” русумли давлат рақами 40 945 РВА бўлган транспорт воситасини суд тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар тугатиш бошқарувчиси Т.Искандаров (паспорт асосида) иштирокида, Марғилон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “I PORT E PORT FRUITS GRO” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHUKURBEK Z ON Q NOTI” МЧЖга нисбатан “SINOTRUK HOWO” русумли давлат рақами 40 945 РВА бўлган транспорт воситасини суд тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси транспорт воситаси даъвогар бўлган жамиятга тегишли эканлигини, қонунга асосан банкрот деб топилган юридик шахснинг мол-мулкларига қўйилган барча тақиқлар ечилиш кераклигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабида қайд этилган транспорт воситаси йўл харакати хавфсизлиги ходимлари томонидан олиб кирилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги 4-1505-2501/6395-сонли ҳал қилув қарори билан “I PORT E PORT FRUITS GRO” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан умумий тартибдаги тугатиш таомилига доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятда тугатиш ишлари олиб бориш жараёнида даъвогарга тегишли бўлган“SINOTRUK HOWO” русумли давлат рақами 40 945 РВА бўлган транспорт воситаси жавобгарга тегишли жарима майдончасида сақловда турганлиги аниқланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2025 йил 15 сентябрдаги 24/6395-1-сонли талабнома билан мурожаат этиб даъво талабида қайд этилган транспорт воситасини даъвогар тугатиш бошқарувчисига топширишни сўраган. Жавобгар томонидан талабномага жавоб берилмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 141-моддаси биринчи қисми еттинчи, саккизинчи хатбошисида ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустаснолиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 41-бандига кўра Қонун 141-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Суд харажатларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ҳам суд томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади. Тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ва қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтади. Шу муносабат билан, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) шу жумладан, қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди (Қонун 144-моддасининг олтинчи қисми). Қарздор жисмоний шахс молиявий бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўз эгалигидаги барча мол-мулкларни, шу жумладан бундай мол-мулклар бўйича мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни молиявий бошқарувчисига топшириши шарт, қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар бундан мустасно (Қонун 219-моддасининг олтинчи қисми). Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) ва қарздор жисмоний шахс зиммасига Қонун 144моддасининг олтинчи қисми ва 219-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган мол-мулк ва ҳужжатларни топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Тугатиш бошқарувчисининг ушбу мазмундаги аризаси у судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича ажрим чиқарилиши лозим. Суд ажримининг ижроси суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлими томонидан амалга оширилади. Гарчи даъвогар «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 141-моддасига асосан жавобгарга нисбатан “I PORT E PORT FRUITS GRO” МЧЖга тегишли бўлган “SINOTRUK HOWO” русумли давлат рақами 40 945 РВА бўлган транспорт воситасини суд тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган бўлсада, суд кунига қадар Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг даъвогар жамиятнинг тўланмай қолган солиқ қарздорлиги бўйича йўл харакати хавфсизлиги давлат хизматининг Риштон ТРИБда рўйхатга олинган қарздорга тегишли “SINOTRUK HOWO” русумли давлат рақами 40 945 РВА бўлган транспорт воситасига тақиқ қўйилган бўлиб, ушбу тақиқ суд кунига қадар ечилмаган. Ушбу ҳолатда (тақиқ ечилмаган) жавобгарда даъво талабида қайд этилган транспорт воситасини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти вужудга келмаган. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан республика бюджетига (топшириш мажбуриятини юклаш сўралган транспорт воситасининг қийматидан 450 000 000x2%=9 000 000 сўм) 9 000 000 сўм давлат божини ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “I PORT E PORT FRUITS GRO” МЧЖдан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Акбаров