Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14642 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Хуршидбек Зиё
Source ID 29b713df-de4d-4593-afb3-15f92095fd60 Claim ID PDF Hash 6ad629bf955ce239... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14642-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 12 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья А.Акбаров Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Хуршидбек Зиё” фермер хўжалигидан 2 875 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга палата аъзоси “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хуршидбек Зиё” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 875 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 8 240 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2025 йил 12 декабрь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида уруғлик соя етказиб бериш ва уни харид қилиш ҳақида 01.04.2022 йил куни контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти жавобгарга уруғлик соя етказиб бериши, жавобгар эса шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ соя маҳсулотларини унга топшириш, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим бўлган. Шу асосда, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти жавобгарга бу маҳсулотларни етказиб бериб, ўзининг шартномавий мажбуриятини бажарган. Уни жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралари асосида тасдиқланади. Жавобгар уруғлик соя ва бошқа маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлсада, ўзининг маҳсулот топшириш ёки олинган маҳсулотнинг ҳақини тўлаш борасидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шунингдек, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти ва “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 01.07.2024 йилда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахса ўтказиш ҳақида 01/24-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти топшириши, даъвогар эса жавобгардан бу суммани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим бўлган. Мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганидан жавобгар хабардор бўлса-да, мавжуд қарзни тўлаш чорасини кўрмаган. Даъвогарнинг талабномасини ҳам оқибатсиз қолдирган. Даъвогарнинг маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақидаги ёзма ва оғзаки талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогардан 2 875 000 сўм қарзи мавжудлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 875 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундириш, давлат божи жавобгарнинг зиммасига юклаш, даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат божини даъвогар зиммасига юклаш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. вилояти ҳудудий Жавобгар “Хуршидбек Зиё” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 875 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Хуршидбек Зиё” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья А.Акбаров