← Назад
Решение #2834512 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/4204-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Соатов
Апелляция
инстанцияси
судида маърузачи судья
А.Иномов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи
судья
А.Хоназаров
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
А.Хоназаровнинг раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Мухиддиновлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар- “ФФФ” ДМнинг, жавобгар-“ҚҚҚ” МЧЖга нисбатан
305 403 702 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрь куни қабул қилинган
қарори устидан “ҚҚҚ” МЧЖ томонидан берилган тафтиш шикоятини жавобгар
вакили
И.Атабаева
(ишончнома
асосида),
даъвогар
вакили
Т.Каримов(ишончнома асосида)ларниинг иштирокида, суднинг биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар-“ФФФ” ДМ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар-“ҚҚҚ” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 305 403 702 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар
ҳисобидан бюджетга 6 108 074 сўм давлат божи ундирилган.
Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Чуст туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё
1
вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ғазначилик
хизмати бошқармаси низони предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорига асосан
жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Чуст туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 50 000 000 сўм пеня, 77 500 сўм суд почта харажати, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 9 162 111 сўм давлат божи, Олий суднинг
депозит ҳисоб рақамига 196 750 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилган.
Суд қарорларидан норози бўлган жавобгар, Наманган вилояти судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти киритиб, унда
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорини бекор қилишни, Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, апелляция инстанциясининг қурилиш майдони
топширилмаган бўлсада, смета ҳужжатлари бўйича қаерда ишлар амалга
оширилиши ҳақида жавобгар маълумотга эга бўлган деб асослаган важларига
қўшилмаслиги, апелляция инстанцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 238, 363, 645,
666, 670, 674, 677-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори ҳамда 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги, тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 9-бандида, яъни мазкур шартнома имзоланган
кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартнома билан тасдиқланган
2-иловага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини
ўрнатилган тартибда далолатнома бўйича пудратчига бериш талаби
бажарилмаган бўлсада, апелляция инстанцияси томонидан қонун талаблари
асосида баҳо берилмаганлиги, даъвогар томонидан пеня ундириш ҳақидаги
талаби нотўғри қўлланилганлиги, пудратчи томонидан тупроқ ёпишқоқлиги
ниҳоятда паст бўлганлиги учун цементга шағал ва суглинка маҳсулотларини
киритишни сўраб 2025 йил 25 мартда 66-сонли хат билан мурожаат қилганлиги,
2025 йил февраль ойида ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли
режалаштирилган ишлар қисман бажарилганлиги, март ойида ишлар
бажарилиб,
буюртмачига
топширилганлиги,
лекин
ишлар
қабул
қилинмаганлиги, апелляция инстанцияси иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқламасдан, қонун нормаларини нотўғри қўллаб қарор чиқарганлиги ҳақида
важлар келтирган.
Суд мажлиси куни вақтидан хабардор этилган, ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Сирдарё вилояти
иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси қарорини бекор
қилишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция инстанцияси томонидан тўғри ва асосли
қарор қабул қилинганлигини билдириб, тафтиш шикоятини рад қилиб,
апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси қарорини бекор қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш,
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида Сирдарё
туманидаги “ВЖД” “Коллектор трассасини автомобиль йўлидан кўчириш
объектини фойдаланишга топшириш” тўғрисида 26.11.2024 йилда
111551–сонли шартнома ва 29.01.2025 йилда 111551/2-сонли қўшимча пудрат
шартномаси имзоланган.
Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарнинг буюртмасига асосан
лойиҳа смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ бажариши, даъвогар эса
уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома ва бажариладиган ишлар жадвалида 2025 йил февраль ва март
ойларида бажариладиган ишлар хажми 2 060 753 634 сўмлик этиб белгиланган.
Даъво талабида 2025 йил февраль ва март ойи учун белгиланган
бажарилиши лозим бўлган ишларга нисбатан жами 305 403 702 сўм пеня
ундириш сўралган.
Биринчи инстанция суди даъвогар даъво талаби бўйича ҳақиқий
ҳолатларга аниқлик киритмасдан даъво аризаси билан судга мурожаат этишда
барвақт хулосага келган деб ҳисоблаган ва уни қуйидагича асослаган:
3
иш ҳужжатларидаги далиллар ва суд мажлиси жараёнида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогарнинг даъво талабида кўрсатаётган
важлар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди;
шартноманинг 9-банди талабига кўра, буюртмачи мазкур шартнома
имзоланган кундан бошлаб 3 кун муддатда, 2-иловага мувофиқ ишларни
бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини ўрнатилган тартибда
далолатнома орқали пудратчига топшириши белгилаган бўлсада, буюртмачи
томонидан тегишли тартибда топширилмаган;
даъвогар вакили майдон пудратчига топширилганлиги ҳолатини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмаган;
шунингдек, пудратчи томонидан мавжуд тупроқ ёпишқоқлиги ниҳоят
паст даражада бўлганлиги сабабли, буюртмачидан ППРга асосан зовурнинг
откос қисмига шағал (ГПС) ва суглинка аралашмасини ишлатиш кўрсатиб
ўтилганлигини хисобга олиб, оферта суммадан чиқмаган ҳолда шағал (ГПС) ва
суглинка маҳсулотини сметага киритилишини сўраб, буюртмачига 25 март
2025 йилда 66-сонли хат билан мурожаат этилган ва вазият маълум қилинган;
март ойида ишлар бажарилганлиги ва буюртмачининг вакилига
топширилган бўлиб, ҳужжатлар буюртмачи томонидан лабаратория
текширувини ўтказиш важи билан қайтарилган.
Қайд этилган асосларга кўра биринчи инстанция суди томонидан даъво
талабларини рад этиш тўғрисида хулосага келинган.
Бироқ, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди нотўғри
тўхтамга келган деб ҳисоблаб, қуйидагиларга асослаган:
Тарафлар ўртасида туизлган шартнома 1-иловаси билан ишларни
(босқичларга бўлган ҳолда) молиялаштириш жадвали, 2-иловаси билан
ишларни бажариш ва асбоб-ускунларани ўрнатиш жадвали тасдиқланган.
Даъвогар молиялаштириш жадвалига кўра тегишли маблағларни ўтказиб,
мажбуриятини бажарган. Жавобгар эса 2025 йил февраль ва март ойларида
бажарилиши лозим бўлган ишларни кечиктирган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандида пудратчи
объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги
учун буюртмачига муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдрида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий
қийматнинг 30 фоизидан ошмаслиги лозимлиги кўрсатилган.
Апелляция судлов ҳайъати қурилиш майдони топширилмаган бўлсада,
смета ҳужжатлари бўйича қаерда ишлар амалга оширилиши ҳақида жавобгар
маълумотга эга бўлганлиги, қурилиш майдонини топшириш-қабул қилиш
далолатномаси тузилмаган бўлсада, жавобгар ишларни кечиктириб бўлсада
бажарган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талаби асосли деб ҳисоблаган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон Қарорининг 4-бандига
кўра,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд этилган асосларга кўра, апелляция судлов ҳайъати пеняни
миқдорини 50 000 000 сўм этиб ундириш ҳақида суд ҳужжатини қабул
қилишни лозим топган.
Бироқ, апелляция судлов ҳайъати томонидан шартнома шартлари нотўғри
талқин қилиниб, даъво талаби асослигини важ қилиб, уни қисман
қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Тафтиш судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, апелляция судлов
ҳайъатининг хулосаси билан келишмайди:
-тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандида, пудратчи яъни
иш бўйича жавобгар объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз
мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддат ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи
миқдрида пеня тўлаши назарда тутилган, бироқ, объектни ишга тушириш
муддати жавобгар томонидан бузилмаган,
-шартноманинг 12-бандида, танлов савдолари натижаси бўйича
аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти иш бошланган кундан эътиборан
600 куни ташкил этиши белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан шартнома
имзоланган санадан 7 ой (210 кун) ўтиб 18 апрель 2025 йилда судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартномага
кўра объектни бажариш муддати ҳали келмаган,
- шунингдек, шартноманинг 9-банди талабига кўра, буюртмачи ишларни
бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини ўрнатилган тартибда
далолатнома орқали пудратчига топшириши белгилаган бўлсада, буюртмачи
томонидан тегишли тартибда қурилиш майдони жавобгарга топширилмаган ва
бу тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар судларга тақдим этилмаган,
-март ойида ишлар бажарилганлиги ва буюртмачининг вакилига
топширилган бўлсада, ҳужжатлар буюртмачи томонидан лабаратория
текширувини ўтказиш важи билан қайтарилган ваҳоланки, шартноманинг
9-банди 10-хатбошида, буюртмачи ишлар бажарилиши устидан доимий техник
назоратни мазкур шартномада қайд этилган пудратчи томонидан қабул
қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилиши назорат қилиш,
пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш назарда
тутилган бўлсада, даъвогар томонидан бажарилган ишлар қабул қилиниб
олинмаган.
Бундан ташқари шартноманиниг 45-бандида, агар ушбу шартнома бўйича
мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги, табиат ҳодисалари ва бошқа
енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлар натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар
5
мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай
қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган фото ҳужжатлардан ва жавобгар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришидан кўринишича, февральмарт ойларида ишлар бажариладиган объектда об-ҳаво таъсири туфайли ишлар
бажариб бўлмаслиги, яъни лой, ботқоқ жойларни жипслаб йўл қилиб тўғирлаб
кетиши лозим бўлганлиги, у жойларга техника ҳам, одамлар ҳам ишларни
бажариш учун кира олмаганлиги аниқланган.
ФКнинг 635-моддаси 2-қисмига асосан, пудрат шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва
охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасида, пудратчи
шартноманинг оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлиши назарда
тутилмаган.
Қайд этилган асосларга кўра тафтиш судлов ҳайъати, апелляция судлов
ҳайъатининг тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандига асосан
даъвогар томонидан пеня ҳисобланиши асосли деган важи билан келишмайди.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, айрим суд
ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирин ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Баён этилган асосларга кўра судлов ҳайъати, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланиши белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвогар ҳисобидан бюджетга 1 527 019
сўм давлат божи, Олий суд депозитига 299 750 сўм видеоконференцалоқа
харажати, жавобгар фойдасига даъвогар ҳисобидан 4 581 055 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган
77 500 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдиришни, апелляция судлов
6
ҳайъати томонидан берилган 2025 йил 9 сентябрдаги ижро варақалари бўйича
ундирувни бекор қилишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
55-моддасини ва ИПКнинг 118, 3244, 3246, 3247, 3248, 3249-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрь кунги қарори бекор қилинсин.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ФФФ” ДМ ҳисобидан бюджетга 1 527 019 сўм давлат божи, Олий суд
депозит хисоб-рақамига 299 750 сўм видеоконференцалоқа харажати;
“ҚҚҚ” МЧЖ фойдасига 4 581 055 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“ФФФ” ДМ томонидан тўланган 77 500 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
“ҚҚҚ” МЧЖ томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
Ҳайъат аъзолари
Қ.Ходжаев
А.Мухиддинов
7