← Назад
Решение #2834514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2501/8872-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Риштон тумани
2025 йил 12 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” АЖ манфаатини кўзлаб,
жавобгар “Y l v hi
shuv hi” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар “Yusu v Z xid r d ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2025 йил 9 сентябрь ҳолатига ҳисобланган муддатли кредит қарздорлиги
558 000 000 сўм, муддати ўтган асосий қарздорлиги 146 615 000 сўм, муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 50 655 000 сўм, жами 755 270 000 сўм кредит
қарздорлигини солидар тартибда ундириш, ундирувни жавобгар “Y l v hi
shuv hi” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар “Im rt Ex rt
Fruits gr ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкларига
қаратиш ҳамда бошланғич реализация қилиш нархини белгилаш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни, Риштон туманлараро иқтисодий суди
биночида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) судга палата аъзоси Ўзбекистон
Республикаси ТИФ "Миллий банки" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Y l v hi
shuv hi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ва “Yusu v Z xid r d ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2025 йил 9 сентябрь
ҳолатига ҳисобланган муддатли кредит қарздорлиги 558 000 000 сўм, муддати
ўтган асосий қарздорлиги 146 615 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
50 655 000 сўм, жами 755 270 000 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда
ундириш, ундирувни жавобгар “Y l v hi
shuv hi” масъулияти чекланган
жамияти, қўшимча жавобгар “Im rt Ex rt Fruits gr ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли
гаров мулкларига қаратиш ҳамда бошланғич реализация қилиш нархини
белгилашни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида даъвогар ва жавобгарлар
хабардор қилинган бўлса-да, улардан суд мажлисига вакиллар келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу қоидага
асосан суд ишни даъвогар ва жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисига қадар даъвогар илтимоснома ва медиатив келишув тақдим
қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли уни
тасдиқлаб беришни сўраган.
Суд даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган.
Суд, тақдим қилинган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, медиатив
келишувни қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати суммасини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Ўзбекистон Республикаси
ТИФ "Миллий банки" АЖ зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Х.Эргашев