Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/2935 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a2899072-7f39-4ddb-a765-e5f2afa8aecf Claim ID PDF Hash b6cc81c69f76092a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
нинг 9-моддаси нинг 9 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
тисодий процессуал кодексининг 13-моддаси тисодий процессуал кодекси 13 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2935-сонли иш Қўрғонтепа тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 12 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Я.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар- "S f tr l l us" масъулияти чекланган жамиятига 38 259 400 сўм молиявий жарима қўллаш ва жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Назаров (2025 йил 09 декабрдаги 17/2049-сонли ишончнома)нинг иштирокида, жавобгар вакили жамият рахбари У.Солижонов (паспорт асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "S f tr l l us" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га 38 259 400 сўм молиявий жарима қўллаш ва жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, ўз кўрсатмасида аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарга нисбатан белгиланган тартибда даъвогар томонидан қарорга асосан молиявий жарима қўлланилганлигини, жавобгар жаримани қисман тўлаб қолган қисмини тўламаганлигини, жавобгар молиявий жаримани ўз вақтида тўламаганлиги сабабли судга уни ундириш учун мурожаат этганлигини, ҳозирда хам жавобгар томонидан қўлланилган жарима тўланмаганлиги сабабли, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатувлар бериб судга эътирознома тақдим этиб, жамиятда ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан текшириш ўтказилганлигини, текширишда камчиликлар аниқланиб жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сон Қонун талаби асосида 2025 йил 16 сентябрда 833-сонли 44 459 400 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, мазкур қарордан сўнг ўз ихтиёри билан 1 859 400 сўм молиявий жаримани тўлаб берганлигини, Қонуннинг 49-моддаси 4-қисмида “Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой давомида бўлиббўлиб тўлашга йўл қўйилади” деб белгиланганалиги, жамиятнинг охирги хисобот кунидаги жорий активлари 111 719 000 сўмни ташкил этган бўлиб, даъвогарнинг жарима санкция миқдори жамият жорий активларининг 20 фоиздан ошиғини ташкил этишлигини, даъвогарга ушбу хақида эътироз билдириб қонун талаби асосида жаримани олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга имкон сўраганлигини, бироқ даъвогар судга барвақт мурожаат этиб жарима ундириш талабини билдирганлигини, қонун талабига амал қилинмаганлиги оқибатида мулкий зарар кўришини, жаримани бирданига тўлашни имкон қила олмаслигини баён этиб, қонуний қарор қабул қилишни ва аризани рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилини кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 9-моддаси биринчи қисми биринчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларига кўра, электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатлари доирасида: энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат назоратини амалга оширади; товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш нормаларига ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Мазкур Қонуннинг 48-моддаси иккинчи қисмига кўра, молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгар иштирокида 2025 йил 12 сентябрда энергияни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш ҳақида №29-340-сонли далолатнома тузилиб, мазкур далолатномага кўра, жавобгар томонидан АЁҚШга ўрнатилган ёнилғи тарқатиш устунлари даврий қиёслов кўригидан ўтказилганлиги бўйича ҳужжатлар охирги марта 2024 йил 30 июнда ЎзММИ ДМ Андижон филиали томонидан қиёсловдан ўтказилган бўлиб 1050350 ва 1050333 сонли гувоҳномалар берилганлиги, уларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 30 ноябрда якунига етганлиги, ЁТУлар текшириш кунигача даврий қиёсловдан ўтказилмаганлиги сабабли, АЁҚШ томонидан тақдим этилган ҳисоботга асосан 42 565 800 сўмлик 5489 литр Аи-92 русумли автобензин, қиймати 39 857 000 сўмлик 3759 литр Аи-80 русумли автобензин ва қиймати 6 496 000 сўмлик 580 литр ТД Евро русумли дизель ёнилғиси, жами қиймати 88 918 000 сўмлик нефт маҳсулоти қийматининг эллик фоизи яъни 44 459 000 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланиши тавсия этилган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган “Ёқилғиэнергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Қонуннинг 43-моддаси, иккинчи қисмида, Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шу сабабдан, даъвогар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликка нисбатан 2025 йил 16 сентябрда 833-сонли жавобгарга молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, унга нисбатан реализация қилинган нефт миқдори 88 918 800 сўм қийматининг эллик фоизи миқдорида 44 459 400 сўм молиявий санкция қўлланилган. Низомнинг 28-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Жавобгар томонидан инспекциянинг қарори асосида ихтиёрий равишда судгача 1 859 400 сўм қисман молиявий жаримани тўлаб берган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қўлланилган 38 259 400 сўм молиявий санкция бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, уни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилинган. Суд, даъвогар томонидан юқоридаги низом ва қонун қонун талабларига зид равишда барвақт судга мурожаат этиб, ҳисобланган жаримани тўлиқлигича ундиришни сўраб мурожаат этган деб баҳолайди. Вахоланки, жавобгарда қўлланилган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш учун олти ойлик муддат мавжудлиги ҳамда ишдаги ҳужжатларга кўра жамиятнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активлари 111 719 000 сўмни ташкил этган, даъвогарнинг жавобгарга қўллаган жарима санкция миқдори жамият жорий активларининг 20 фоиздан ошиғини ташкил этгани сабабли даъвогар томонидан судга барвақт молиявий жарима қўллаш ва ундириш ҳақида мурожаат этга ва жавобгарнинг қонуний ҳуқуқларини чеклашга сабаб бўлган. Зеро, Қонуннинг 49-моддаси, тўртинчи қисмида, Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги йўллари билан ҳимоя қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13-моддаси, иккинчи қисмига кўра, суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади. Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд даво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ўз ҳисобидан суд ҳаражатларини тўлаб беришга эътирози йўқлигини эътиборга олиб жавобгардан Республика бюджетига 765 188 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси, саккизинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар- "S f tr l l us" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 765 188 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья: У.М.Бузурходжаев