← Назад
Решение #2834546 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 666 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4865-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ромитан тумани
2025 йил 12 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «КЎП ХОНАДОНЛИ
УЙЛАРНИ МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ҲАМДА ИССИҚЛИК
ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ИНЖИНИРИНГ
КОМПАНИЯСИ” давлат унитар корхонасининг жавобгар – “ОБОД ЎЛКА
ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятидан 111928182 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар
вакили иштирок этмади), жавобгар вакили – А.Ҳасанов иштирокида Ромитан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРНИ МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ
ТАЪМИРЛАШ ҲАМДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИ
ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ” давлат унитар
корхонаси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятидан
111928182 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Даъвогар
судга электрон тартибда жавобгар – “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ СЕРВИС”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 8000000
сўм пеня тўлаб
берилганлиги, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмидан воз кечиши
тўғрисида ариза юборган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили даъво
талабини қисман тан олишини, ҳақиқатдан ҳам шартнома бўйича ишни
якунлаш 74 кунга кечикканлигини, ҳозирда ишлар тўлиқ якунланганлигини,
даъвогар билан 2025 йил 27 ноябрда тузилган медиатив келишувга кўра,
пенянинг 8000000 сўм қисми тўлаб берилганлигини, даъвогар пенянинг
қолган қисмидан воз кечганлигини, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни рад этишни, давлат
божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда жавобгардан
ундиришни, даъвонинг воз кечилган қисми бўйича даъвогарнинг давлат
божидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар – «КЎП
ХОНАДОНЛИ УЙЛАРНИ МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ
ҲАМДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА
ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ” давлат унитар корхонаси (шартнома
матнида “Буюртмачи”) ва “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Пудратчи”) ўртасида 2024 йил 18
сентябрда 112087-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Пудратчи Сариосиё
тумани Лутфкор МФЙ ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивининг иссиқлик
тармоқларини қуриш (2-босқич) бўйича ишларни бажариш, Буюртмачи эса
ишларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартноманинг 3-бандида унинг умумий қиймати 9767738756.50 сўмни
ташкил этиши, 12-бандида ишларни бажариш муддати 160 кунни ташкил
этиши ва ишни бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан бошланиши
белгиланган.
Шартноманинг 65-бандида Пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи
қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 666-моддаси биринчи
қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни
қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи
эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажариб, 2024 йил 30
сентябрда биринчи аванс тўловларини амалга оширган, бироқ жавобгар
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва даъвогар бажарилмаган
302508770 сўмлик қурилиш-пудрат ишлари учун 2025 йил 16 июлдан 2025
йил 29 сентябрга қадар 74 кун кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисоблаб, уни
ундиришни сўраб мурожаат қилган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 64-бандида
Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини
бузганлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдорида
пеня тўлаши, пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий
қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Даъвогар 2025 йил 02 декабр санаси билан судга 08/01-1394-сонли ариза
тақдим этиб, жавобгар – “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти
чекланган жамияти 8000000 сўм пеняни тўлаб берганлигини, даъвогар
пенянинг қолган қисмидан воз кечишини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 157-моддаси
иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақли.
Суд, даъвогарнинг пенянинг қолган қисми 103928182 сўм (1119281828000000)дан воз кечишини у қонунчиликка зид эмаслиги ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги сабабли, уни қабул қилишни, даъво талабидан тўлаб берилган
пеня қисмини қаноатлантиришни рад этишни, пенянинг воз кечилган қисми
бўйича эса иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси
110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг бешинчи қисмида даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Суд, давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
таллабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича жавобгардан
қонунчиликда белгиланган ставкада 160000 сўм (8000000 сўм тўланган пеня
* 2%), даъво талабининг воз кечилган қисми (103928182 сўм пеня) бўўйича
даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
деб топади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 17-бандида давлат эҳтиёжлари учун
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб
олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар
(пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги
билан боғлиқ даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божидан озод
этилган.
Суд, қайд этилганларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни,
даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
234,
236,
666-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 157, 176-179, 180-моддаларини қўллаб суд,
Қарор қилди:
1. Даъвогарнинг даъво таабидан 103928182 сўм пеня ундириш қисмидан
воз кечиши қабул қилинсин ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
2. Даъво талабидан 8000000 сўм пеня ундириш талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
3. Даъвогар – «КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРНИ МУКАММАЛ ВА
ЖОРИЙ
ТАЪМИРЛАШ
ҲАМДА
ИССИҚЛИК
ТАЪМИНОТИ
ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ”
давлат унитар корхонаси фойдасига жавобгар – “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ
СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятидан олдиндан тўланган 41200 сўм
почта харажати ундирилсин.
4. Жавобгар - “ОБОД ЎЛКА ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти
чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 160000
сўм давлат божи ундирилсин.
5. Даъвогар - «КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРНИ МУКАММАЛ ВА
ЖОРИЙ
ТАЪМИРЛАШ
ҲАМДА
ИССИҚЛИК
ТАЪМИНОТИ
ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ”
давлат унитар корхонасининг давлат божидан озод этилганлиги инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажати ва давлат
божини ундириш учун ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров