Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7726 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 9999- S vd Ответчик / Подсудимый 2222
Source ID 4e5dfda0-59bf-4e98-97b7-79ca1507d84a Claim ID PDF Hash e9a7cb0c69434672... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7726-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 12 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар “9999- S vd ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “2222” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 271 249 600 сўм асосий қарз ва 135 624 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Т.Ўрозалиев (2025 йил 25 ноябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконферецалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “9999-S vd ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва “2222” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 15 октябрда 101-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга маиший техника маҳсулотларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Шартноманинг умумий баҳоси 1 000 000 000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жами 601 249 600 сўм миқдорида маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 271 249 600 сўм асосий қарз ва 135 624 800 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, шу пайтга қадар қарздорлик тўланмаганлиги боис даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 15 октябрда 101-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жами 601 249 600 сўм миқдоридаги маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризасига илова қилинган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топади. Бироқ, жавобгар томонидан жами 330 000 000 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланган бўлсада, қолган 271 249 600 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар томонидан 271 249 600 сўм миқдоридаги маҳсулот даъвогарга етказиб берилганлиги даъво аризасига илова қилинган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 135 624 800 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 20 343 720 сўм пеняни ундиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 271 249 600 сўм асосий қарз, 20 343 720 сўм пеня, даъвогар томонидан кичик тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан тўланган 4 068 744 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “9999-S vd ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “2222” масъулияти чекланган жамиятидан 271 249 600 сўм асосий қарз, 20 343 720 сўм пеня, олдиндан тўланган 4 068 744 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “2222” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов