← Назад
Решение #2834557 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 12 декабрь
4-1501-2501/21803-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) О.Турдалиевани иштирокида, даъвогар ***********
манфаатида жавобгар «ВахоШг ^од’оп ТекзШ» масъулияти чекланган жамиятидан
305 543 089 сўм асосий қарз, 30 554 308,90 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, куйидагиларни
а н и қ л а д и:
*********** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВахоШг ^од’оп ТекзШ» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 305 543 089 сўм
асосий қарз, 30 554 308,90 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъво талаби миқдорини ўзгартириш юзасидан
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 305 543 089 сўм асосий қарз, 3 055
430 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини ўзгартириш
юзасидан аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулот қиймати учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
ўзгартирилган аризани қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогарнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
куйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Сардорбек Самоилбек» фермер хўжалиги
(“Сотувчи”) билан «ВахоФг ^од’оп ТекзШ» масъулияти чекланган жамияти (“Сотиб
олувчи”) ўртасида 2025 йил 21 февраль кунги 50175-сонли ва 2025 йил 11 март кунги
79867-сонли олди-сотди фьючерс шартномалари тузилган.
Мазкур шартноманинг 3.1.-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни
етказиб бериш молия йилининг сентябрь-декабрь ойларида амалга оширилади.
Шартноманинг 3.2.-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сонли
қарорига асосан шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул
қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса
молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб
берилиши кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга пахта хом ашёси қийматини тўлаш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳукуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳукуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳукуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, Сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб- китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга —
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда
эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти
тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
шбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
305 543
089 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5.4.- бандига кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида 3 055 430 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 055 430 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳукуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган
тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий
аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеня
суммасини 2 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 305 543 089 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан
Республика бюджетига 6 171 970,38 сўм давлат божи ундиришни ва даъвони
ўзгартирилган қисми бўйича даъвогар давлат божидан озод қилинганлиги
сабабли ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Сардорбек Самоилбек» фермер хўжалиги фойдасига
жавобгар «ВахоФг ^од’оп ТекзШ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
305 543 089 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари, жами 307 584 289 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ВахоШг ^од’оп Текзй!» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетиг^.6 171 970.38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи.
қарори устидан шу суд ор,
шикояти
(протест)
келтири
Раислик этувчи:
Иг
И муддат ичида судиииг ҳал цтув
оят иқтисодий судига апелляция
Т. Маматожиев