Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21788 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Буеге§1 РЬагш 777 Ответчик / Подсудимый АЬгог-Ғагш- Ьик§
Source ID 60316da2-7c40-491d-af96-838a120b5c47 Claim ID PDF Hash db3d990c04083f59... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128- моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 12 декабрь 4-1501-2501/21788-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) О.Хамрақуловни иштирокида, даъвогар “Буеге§1 РЬагш 777” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “АЬгог-Ғагш- Ьик§” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 58 685 339,51 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Буеге§1 РЬагш 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “АЬгог- ҒагшЬикз” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 39 123 559,67 сўм асосий қарз, 19 561 779,84 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128- моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, “Буеге§1 РЬагш 777” масъулияти чекланган жамияти билан “АЬгог-Ғагш-Ьикз” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 4 январь кунги 298-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган маҳсулотларни етказиб беришни ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 6 январь кунги 384-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1 054 439,34 сўмлик, 2025 йил 5 апрель кунги 6892-сонли ҳисобварақ-фактура билан 33 067 148,80 сўмлик, 2025 йил 10 апрель кунги 7319-сонли ҳисобварақ- фактура билан 5 971 971,53 сўмлик дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 39 123 559,67 сўмлик маҳсулот қиймати тўланмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақди. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 39 123 559,67 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, олинган маҳсулот учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги юзасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи, аммо қарзнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 19 561 779,84 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 19 561 779,84 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздор жамиятни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 4 500 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 39 123 559,67 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня, тўланган 586 587 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 266,39 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Еуегез! РЬагш 777” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «АЪгог-Ғагт-Ьикд» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 123 559,67 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня, тўланган 586 587 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жами 44 251 346,67 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «АЪгог-Ғагт-Ьикз» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 266,39 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтириф] [^] Раислик этувчи Т.Маматожиев