← Назад
Решение #2834591 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/6768-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Мамадалиева
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья –Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Р.Мамажонованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев
ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ch ng qi ng”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Obidj n km l n h mk r”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 526 320 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори
устидан “Obidj n
km l n h mk r” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикоятини, даъвогар вакили Ф.Джураев
(адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакиллари И.Юсупов (ишончнома
асосида), М.Мухитдинов (адвокатлик ордери асосида), Саноат, радиация ва
ядро хавфсизлиги қўмитаси Наманган худудий бошқармасининг бош
мутахассиси Ў.Ахмедовларнинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Ch ng qi ng” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Obidj n km l n h mk r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 387 000 000 сўм асосий қарз,
тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 139 320 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 387 000 000 сўм асосий қарзни, тўланган
7 740 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этиш белгиланган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар судлов ҳайъатига апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув
1
қарорини бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Апелляция шикоятига асос сифатида, даъвогар томонидан судга тақдим
этилган 2025 йил 27 майдаги GL202505026-сонли шартнома ва унга қўшимча
тузилган шартномаларда имзолар сохталаштирилганлиги, жавобгарнинг
бирор-бир ходими ёки вакили шартномани имзоламаганлиги, шартномани
электрон шаклини жавобгар тасдиқлашни рад этганлиги, даъвогар
келишилган русумдаги кранни олиб келмаганлиги, даъвогар томонидан
келтирилган кран ўрнатилган бўлсада, ундан фойдаланишни имкони
бўлмаганлиги, чунки даъвогар кранни компьютер тизимини яроқсиз ҳолатга
келтирганлиги, хозирги кунда кран ишламаётганлиги, жавобгар ўзида мавжуд
бўлган крандан фойдаланаётганлиги, минорали кран етказиб берилганлигини
тасдиқловчи товар-транспорт юк хати ва ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилмаганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги қарорига асосан ҳисобравақфактуралар электрон расмийлаштирилиши шартлиги, шунингдек товартранспорт юк хати электрон шаклда расмийлаштирилмаганлиги, минорали
кранни топшириш қабул қилиш далолатномаси жавобгар томонидан
тасдиқланмаганлиги, даъвогар даъво аризасида кичик тадбиркорлик
субъектига мансублигини кўрсатиб, давлат божини даъво қилинаётган
суммани бир фоизи миқдорида бож тўлаётганлигини кўрсатган бўлсада, суд
даъвогарнинг амалда тўлаган икки фоиз божидан бир фоизини қайтармасдан
жавобгардан икки фоиз миқдорида давлат божини нотўғри ундирганлиги каби
важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, даъвогар оғзаки келишувга асосан 6013-8 маркали минорали кран
етказиб бериши лозимлигини, лекин 6012-маркали минорали кран етказиб
берганлигини, даъвогар томонидан минорали кранни сифат сертификати ва
бошқа хужжатлари тақдим қилинмаганлиги боис ўрнатишдан аввал кранни
маркасини аниқлашнинг имкони бўлмаганлигини, ўрнатилгандан сўнг ушбу
минорали кран 3 хил минорали кран эҳтиёт қисмларидан ясалганлиги ва юкни
кўтаролмаслиги аниқланганлигини, даъвогарга 29 600 АҚШ доллари
миқдорида нақд пул берилганлигини, даъвогарни ходими ички ишлар
органига ариза билан мурожаат қилганлигини, ички ишлар органлари
томонидан фақат тан жароҳати етказилганлиги ҳолати ўрганилганлигини,
биринчи инстанция суди шартномани тузилмаганлигини кўрсатсада,
шартномада кўрсатилган 387 000 000 сўмни ундиришни белгилаганлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони рад қилиш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида жавобгар вакиллари ўзлари келиб
минорали кранни олиб кетишганлигини ва ундан фойдаланишганлигини,
минорали кранни ўрнатишдан олдин сертификатни сўраши ва сертификат
тақдим этилмаса қабул қилиб олмасликлари лозимлигини, мазкур кранни чет
давлатидан олиб келинганлигини, тегишли ташкилотга сертификат олиш
бўйича мурожаат қилинганлигини, лекин сертификат олишнинг имкони
2
бўлмаганлигини, жавобгар ўзи сертификат олиши лозимлигини баён қилиб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида мутахассис минорали кранни ишлаб чиқарган
мамлакат сертификат беришини, сертификатсиз минорали кранни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кирилмаслигини, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли Қарорининг 4 иловасига кўра, минорали
кран Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингандан сўнг, мажбурий
тартибда сертификатланиши кераклигини, ўрнатиш монтаж қилиш ишлари
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан рухсатнома олган
ташкилот томонидан амалга оширилиши лозимлигини, минорали кран
ўрнатилгандан сўнг уни ишга тушурмасдан аввал Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кирган ташкилот томонидан Саноат хавфсизлиги давлат
корхонасига шартнома, божхона ва бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда
сертификат олиш учун ариза берилиши лозимлигини, минорали кранни
ўрнатишдан олдин маркасини фақат ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим
этилган ҳужжатлар орқали аниқлашнинг имкони борлигини баён қилди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда
мутахассис фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар
(сотиб олувчи) ўртасида 2025 йил 27 май да GL202505026-сонли минорали
кран етказиб бериш тўғрисида шартнома ва унга қўшимча шартнома тузилган
бўлиб унга асосан даъвогар жавобгарга баландлиги 40 метр, узунлиги 60 метр,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, C G 6013-8 моделидаги минорали кран
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини
тўлаш
мажбуриятини
олган.
Шартноманинг
умумий
суммаси
387 000 000 сўмни ташкил қилган. Мазкур шартномада даъвогар томонидан
масъул шахс LIU C ENGQI NG, жавобгар тарафидан масъул шахс
С.Турғунов кўрсатилиб, имзолар қўйилган бўлсада, жамият муҳрлари билан
тасдиқланмаган ва имзо қўйган шахснинг мансаб мавқеи кўрсатилмаган.
3
Шу куни тузилган қўшимча шартномада, шартнома суммасига
ўзгартириш киритилиб, жиҳоз суммаси 56 000 АҚШ доллари, хизмат учун
3 600 АҚШ доллари, жами 59 600 АҚШ долларига, шундан 26 000 АҚШ
доллари нақд пул шаклида шартнома имзоланган вақтда тўлаб берилиши,
қолган 387 000 000 сўм ва 3 600 АҚШ доллари жихоз ўрнатилганидан сўнг
24 соат ичида тўлиқ тўлаб берилиши назарда тутилган. Мазкур қўшимча
шартнома имзоланган бўлсада,
мансаб мавқеи, фамилия ва исми
кўрсатилмаган шахслар томонидан имзоланган ва юридик шахсларнинг
муҳрлари билан тасдиқланмаган.
Жавобгар томонидан даъвогарга нақд пул шаклида 29 600 АҚШ доллари
тўлаб берилганлиги тарафларнинг суд муҳокамасида берган кўрсатувлари
билан тасдиқлансада, мазкур ҳолатни тасдиқловчи хеч бир ёзма далил мавжуд
эмас. Шунингдек тарафларнинг кўрсатувларига биноан, даъвогар минорали
кранни жавобгар томонидан қурилиш амалга оширалаётган қурилиш майдони,
яъни Самарқанд вилоятидаги кўп тармоқли марказий шифохонаси ҳудудида
жойлашган қурилиш майдонига ўрнатиб берган.
Бу ҳақда 2025 йил 9 июнь куни топшириш қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилиб, жавобгарга “DIDO ” электрон платформаси орқали
юборилган, аммо жавобгар 2025 йил 2 июль куни ушбу далолатномани қабул
қилишни рад қилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 107-моддасига асосан тарафлар битимнинг ёзма
шаклига шаклига риоя қилмаганликлари, ушбу ҳолатда шартнома тарафлари
юридик шахс бўлганлиги сабабли имзолар жамият муҳрлари орқали
тасдиқланмаганлиги, қонунчиликда белгиланган ёзма шартнома шаклига риоя
этилмаганлиги сабабли уни тузилмаган деб ҳисоблаб тўғри тўхтамга келсада,
жавобгарга баландлиги 40 метр, узунлиги 60 метр, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, C G 6013-8 моделидаги минорали кран етказиб берилганлиги
ҳолатини тасдиқловчи ҳеч бир ёзма далил мавжуд эмаслигига эътибор
қаратмаган.
ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан, битимнинг
оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини,
мазмунини
ёки
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунингдек суд шартномани тузилмаган деб хулоса қилсада, айнан шу
шартномада белгиланган минорали кран қийматини ундиришни белгилаб
хатоликка йўл қўйган.
Бинобарин суд, минорали кран ҳозирда жавобгар фойдаланишида
эканлиги Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХПБ
4
профилактика инспектори С.Рўзиевнинг 2025 йил 17 июлдаги жиноят иши
қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори ва унга асос бўлган текшириш
материаллари билан ўз тасдиғини топганлигини асос қилиб олиб нотуғри
тўхтамга келган. Зеро профилактика инспекторининг жиноят ишини
қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорида ҳам, иш материалларида ҳам
айнан низоли минорали кран жавобгарга етказиб берилганлиги ўз тасдиғини
топмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ваҳоланки тарафлар юридик шахс бўлиб, қонунчиликда белгиланган
тартибда ўз фаолиятларини амалга оширишлари лозим бўлсада, тафарларнинг
оғзаки берган тушунтиришларига кўра, даъвогар хам жавобгар ҳам
қонунчилик талабларига риоя қилмаганлар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш
объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” Қонуни 4-моддасининг
3-бандига мувофиқ, кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари,
экскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ-темир йўлларидан)
фойдаланиладиган объектлар хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига
киради.
Мазкур қонуннинг 5-моддасига асосан, хавфли ишлаб чиқариш
объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи
томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта
ҳисобга олинади.
Минорали кран хавфли ишлаб чиқариш объекти бўлсада, тарафлар
оғзаки келишувга биноан, техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш
бўйича йўриқнома ва ҳоказоларни тақдим қилмаган минорали кранни
хавфсизлик қоидаларига зид ўзбошимчалик билан қурилиш объектига
ўрнатишга эришганлар. Шунингдек тарафларни ўртасидаги муносабатлар
қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 47-моддасининг биринчи,
иккинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларига кўра, товарларни (хизматларни)
реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар
мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу
жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи
ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб
олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Юқоридагилардан кўринадики, тарафларнинг хатти-ҳаракатлари тергов
йўли билан ўрганилиб, қонуний баҳо бериш лозим бўлади.
5
Мазкур ҳолатда тарафларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларини
олди-сотди қилиш, ўрнатиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари мавжудлигини, низоли
техника воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конуний олиб
келинганлиги ҳолатини ўрганиш лозим бўлади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг биринчи инстанция суди давлат божини
ортиқча ундирганлиги тўғрисидаги важи билан келишмайди, зеро, даъвогар
даъво ариза беришда унга қонунда берилган имтиёздан ўз хохишига кўра
фойдаланмаган ва давлат божини икки фоиз миқдорида тўлаган, шу боис суд
тўланган давлат божини миқдорини қаноатлантирилган даъво талабига
мутаносиб равишда ундиришни белгилаган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан даъво талабларини қисман
қаноатлантириб хатоликка йўл қўйган деб топиб, даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг бекор
қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига
апелляция инстанцияси учун тўланган 3 870 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатларини, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 206 000 сўм харажатни ундиришни, даъвогар томонидан
биринчи инстанция суди учун тўланган 10 526 400 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, иш бўйича
хусусий ажрим чиқариб, Самарқанд вилоят прокуратурасига юборишни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 68, 72, 118, 200, 274, 276,
278-279 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
6
“Obidj n
km l n h mk r” МЧЖнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Ch ng qi ng” МЧЖнинг аризасини қаноатлантиш рад этилсин.
“Ch ng qi ng” МЧЖ ҳисобидан:
-“Obidj n km l n h mk r” МЧЖ фойдасига 3 870 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 206 000 сўм
ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“Ch ng qi ng” МЧЖнинг томонидан тўланган 10 526 400 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Қ.Ходжаев
А.Муҳиддинов
7