Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12242 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2bca4277-ab79-46b3-8d89-514845c86c01 Claim ID PDF Hash dd745866e98ce5ff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12242-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 12-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Р.Шоназаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, кредитор Даъвогар номининг, қарздор “Жавобгар номи” сув истеъмолчилар уюшмасига нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган иш юзасидан суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кредитор Даъвогар номи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Жавобгар номи” сув истеъмолчилар уюшмасининг иқтисодий ночор аҳволга тушиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 26.11.2025 йил кунги ажримига асосан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Суд мажлисида аризачи вакили, қарздор иқтисодий ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Қарздорга суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида юборилган ажрим нусхаси кўрсатилган манзилда йўқлиги учун топширилмаган. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги хужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги қарори Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлимига ижро учун юборилган. Лекин, суд ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3бандига асосан, қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли, кредиторга ижросиз қайтарилган. Кредитор томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати ўрганилганида, қарздор фаолият кўрсатмаётганлиги, 06.11.2025 йил куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзи 111895000 сўмни ташкил қилиши аниқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 1-моддаси иккинчи қисмига кўра, ушбу қонуннинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йил кунги 13сонли “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмасилиги тушунтирилган. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан, сув истеъмолчилари уюшмаси – юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 55-моддаси иккинчи қисмида, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад қилиш тўғрисидаги қарори ушбу қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Бундай ҳолда, суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд кредиторнинг аризасини рад қилишни, тўланган 41200 сўм почта харажатини кредитор зиммасида қолдиришни, суд тугатиш бошқарувчисига тўланган иш ҳақини кредиторнинг аризасига асосан суднинг маълумотномаси билан қайтаришни лозим топади. Бинобарин, суд “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 1, 55моддалари ва ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 177, 178, 179, 186, 187, 188, 210, 211-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Кредитор Даъвогар номининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Тўланган 41200 сўм почта харажати кредитор зиммасида қолдирилсин. Суд тугатиш бошқарувчисига тўланган иш ҳақи кредиторнинг аризасига асосан суднинг маълумотномаси билан қайтарилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.А.Холматова