← Назад
Решение #2834598 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 931 символов
4-1301-2501/15442-сонли иқтисодий иш
Жиззах шаҳри
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2025 йил 12 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ********нинг даъвогар «********» МЧЖ
қўшма
корхонасининг
манфаатида
жавобгар
«********»
МЧЖдан
201 332 654 сўм асосий қарзни ва 100 150 322 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар «********»
МЧЖ қўшма корхонаси вакили аааааааа (2025 йил 11 июндаги ишончномага асосан),
жавобгарнинг вакили ааааааааааааанинг (рахбар) иштирокида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
********нинг даъвогар «********» МЧЖ қўшма корхонасининг манфаатида
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) «********» МЧЖ (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2024 йил 19 октябрда ва 2025 йил 3
январдаги тузилган олди-сотди шартномаси бўйича 1 813 732 654 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилганлигини, жавобгар тўловни тўлиқ амалга оширмаганлигини, бугунги
кунда шартномалар бўйича жавобгарнинг 201 332 654 сўмлик асосий қарздорлик
мавжудлигини, ушбу ҳолатлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топишини, шартноманинг 7.3-бандига асосан етказиб
берилган маҳсулот бўйича тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 100 150 322 сўм
пеня
ҳисобланганлигини
баён
этиб,
жавобгардан
201 332 654 сўм асосий қарзни ва 100 150 322 сўм пеняни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлиси иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз кўрсатмасида, жавобгар суд
мажлисига қадар хам қарзларини тўлаб бермаганлигини баён этиб, жавобгардан
тўланмаган қарзни ва тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг рахбари ҳақиқатдан ҳам даъвогарнинг
олида ушбу қарзлари мавжудлигини, қарзларини тўлаш чорасини кўришларини
таъкидлади.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатмасини тинглаб, ишга тақдим қилинган
ҳужжатлар-далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даьво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва «Жавобгар» фермер хўжалиги (Харидор)
ўртасида 2024 йил 19 октябрда ва 2025 йил 3 январда олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Сотувчи» «Харидор»га
шартноманинг 1-бандига белгиланган қиймати “хар хил турдаги спиртли ичимликлар”
(бундан буён матнда - товар деб номланади) “Харидорга” унинг сотиши, «Харидор»
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган
муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандида шартнома имзоланган кундан «Сотувчи»
«Харидор»га маҳсулотни мазкур шартнома шартлари асосида сотади, «Харидор»
маҳсулотни шартнома шартлари асосида унинг қиймати бўйича тўловни амалга
ошириши лозимлиги қайд этилган.
Сотувчи томонидан Харидорга электрон ҳисобварақа-фактурага асосан
жами 1 813 732 654 сўмлик маҳсулот топширилган ва Харидор томонидан маҳсулотлар
қабул қилиб олинган.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Аниқланишича, жавобгар томонидан шартнома бўйича жами 1 813 732 654
сўмлик товарларни қабул қилиб олинган бўлиб, қарздорлик тўлиқ тўланмаганлиги
боис, ушбу қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 419-моддаси учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар
ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Жавобгар суд муҳокамасига қадар мазкур қарзларни тўланганлигини ёхуд бу
қарзларни инкор этувчи дилилларни судга тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда, суд, жавобгардан тўланмаган 201 332 654 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 7.3-бандига асосан жавобгардан 100 150 322
сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан
озод қилмайди.
Шартноманинг 7.3-бандига биноан, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги
қайд этилган.
Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгардан 100 150 322 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, хисобланган пенянинг миқдорини
мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг
адолатли миқдорини белгилаб, пенянинг 15 025 600 сўм қисмини қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
201 332 654 сўм қарзни, 15 025 600 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 6 029 659 сўм давлат божини ва видеоконференцалоқа
харажатини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «********» МЧЖдан даъвогар «********» МЧЖ қўшма корхонаси
фойдасига 201 332 654 сўм қарз, 15 025 600 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
«********»
МЧЖдан
Республика
бюджетига
6 029 659 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «********» МЧЖдан Олий суд ҳисобига 103.000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Судья
О.С.Асатов