← Назад
Решение #2834601 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4895-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 12 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, (даъвогар вакили ва жавобгар –
“S n K l M ks” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади),
жавобгар – “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
А.Жабборов иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ «АЛОҚА БАНК»
манфаатида жавобгарлар – “S N K L M KS” масъулияти чекланган
жамиятидан кредит бўйича жами 434783000 сўм кредит қарздорликни
ундириш ва ундирувни “Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти
томонидан гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «АЛОҚА БАНК» манфаатида иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “S N K L M KS”
масъулияти чекланган жамиятидан кредит асосий қарзи 395455000 сўм,
шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 40910000 сўм, кредит фоиз қарзи
33863000 сўм, шундан муддати ўтган кредит фоиз қарзи 28376000 сўм,
муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня 5465000 сўм, жами 434783000 сўм
миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни “Меъмор
комплекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга қўйилган молмулкларга қаратишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишшли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисига иштирок этмади. Палата ўзининг
даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишшли тартибда хабардор
қилинган жавобгар – “S n K l M ks” масъулияти чекланган жамияти вакили
суд мажлисига иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар – “Меъмор комплекс”
масъулияти чекланган жамияти раҳбари низо бўйича тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини, уни судга тақдим этишини, ишни
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив келишувни
атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ «АЛОҚА БАНК» Жондор ХКХКМ (шартнома матнида "Кредитор") ва
“S n K l M ks” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида "Қарздор",
кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ўртасида 2024 йил 22
июлда 861Й000152-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда матнда
“Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасига кўра, банк филиали жавобгарга 450000000 сўм
миқдорида йиллик 28 фоиз тўлаш шарти билан 36 ой муддатга
тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағи ажратиш,
жавобгар эса кредит асосий қарзи ва фоизларини шартномада белгиланган
муддатда тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Кредит таъминоти сифатида:
- 2024 йил 25 июлда нотариал тасдиқланган гаров шартномасига асосан
«Меъмор комплекс» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган,
1-ТРЎ ва ИОБ томонидан 2023 йил 18 январда расмийлаштирилган
G №0830487 транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, давлат рақам
белгиси 80729LB бўлган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами
K2919398, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами NS3 M487LJ004095, тури
юк автобетоносмеситель, ранги яшил бўлган КАМАЗ 6520 1771 N 6 4
русумли автотранспорт воситаси ва 1-ТРЎ ва ИОБ томонидан 2023 йил
18 январда расмийлаштирилган
G №0780496 транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномаси, давлат рақам белгиси 80732LB бўлган, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, шасси рақами рақамсиз, двигател рақами М2921156, кузов рақами
NS3 N163LJ004142, тури юк ўзи ағдарувчи, ранги яшил бўлган КАМАЗ
6520 1771 N 6 4 русумли автотранспорт воситаси гаровга тақдим этилган.
Тарафлар – АТБ «Алоқабанк” Бухоро ХКХКМ (А.Ж.Жамолов
ишончномага асосан), «S n K l M ks» масъулияти чекланган жамияти ва
“Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10
декабрда медиатор Ф.Рахмонова иштирокида тузилган медиатив келишувга
кўра, жавобгар - «S n K l M ks» масъулияти чекланган жамияти кредитнинг
график асосидаги муддати ўтган қарздорлигини ҳамда фоиз қарздорлигини
тўлиқ сўндириш мажбуряти билан ҳамда келгусида жавобгар кредит қайтариш
графигига қатъий риоя қилган ҳолда кредиттни сўндириб боришни ўз
зиммасига олган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари
ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар
ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа
орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган
бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз
медиатив келишув тузишга ҳақли. Медиатив келишув уни тузган тарафлар
учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган
тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда
бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз
ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив
келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу
келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
3
5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси
биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқаради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши
учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш
усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул
қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг
талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан
медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодексининг 107-моддасида кўрсатилган
даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги
муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини
ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд,
ажрим қилди:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ «АЛОҚА БАНК» манфаатида
жавобгарлар – “S N K L M KS” масъулияти чекланган жамиятидан кредит
бўйича жами 434783000 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни
“Меъмор комплекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга
қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний
кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров