Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1517 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b9c2cb65-5ddb-4f75-ab92-35ec3e690ce2 Claim ID PDF Hash 9a741b98df5dbd75... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1517-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 12 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “X r zm sh k r” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “Kull j v hiri” масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 000 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- Д.Рахимов (03.07.2025 йилдаги №13-137-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили- М.Мамадалиев (ордер асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасида баён қилинишича, “X r zm sh k r” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда “Даъвогар” деб аталади) ва “Kull j v hiri” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда “Жавобгар” деб аталади) ўртасида 60-120 мм.ли майдаланган охак тош маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 1 август санасида №7/08-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар ёнилғи охак тош маҳсулотини етказиб бериши, буюртмачи, даъвогар уни қабул қилиб тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажариб, 2024 йил 1 августдаги №1053-сонли тўлов топшириқномасига асосан 900 000 000 сўм, 2024 йил 2 августдаги №1068-сонли тўлов топшириқномасига асосан 100 000 000 сўм, жами 1 000 000 000 сўм пул маблағаларини “аванс известтняковый камен фракции 60120мм согласно договора №7/08 от 01.08.2024.г” мазмунида белгилаб жавобгарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар майдаланган охак тош маҳсулотини даъвогарга шартномада белгиланган муддатларда етказиб бермасдан шартнома шартини бузган. Шунга кўра, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгардан 1 000 000 000 сўм пул маблағаларини ва маҳсулот етказиш кечиктирилганлиги сабабли ҳисобланган 500 000 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, шартнома бўйича маҳсулот жавобгар томонидан етказиб берилмаганлиги учун тўлаб берилган пул маблағларини қайтаришни ва пеняни ундиришни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг вакили(ҳимоячи) суд мажлисида кўрсатувлар бериб, иқтисодий қийинчиликлар сабабли майдаланган охак тош маҳсулотини шартномада кўрсатилган муддатларда етказиб берилмаганлигини, даъвогарга товарни олиб кетиш учун таклиф берилганлигини, товар омборда тайёр турганлигини, товарни транспортда етказиб беришда молиявий қийинчиликка учраганлигини, даъвогар ушбу товарларни олиб кетиши мумкинлигини, қарздорликни тўлаб беришини баён этиб, даъво талабини пеня ундириш талаби келгусида жамиятнинг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир этишини билдириб, пеняни рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 60-120 мм.ли майдаланган охак тош маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 1 август санасида №7/08-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида сотувчи, жавобгар майдаланган охак тош маҳсулотини етказиб бериши, харидор, даъвогар уни қабул қилиб тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4 бандига кўра, маҳсулотнинг ҳар бир тонна бахоси 60 000(олтмиш минг) сўмни ташкил қилади. Тарафлар шартноманинг 2.1-бандида, харидор томонидан шартномада белгиланган товар миқдори, фракцияси бўйича буюртма берилгандан сўнг 10 банк куни ичида буюртма асосида етказиб берувчига олдиндан 100 фоиз тўловни шартноманинг 2.2 бандига асосан банкидаги ҳисоб-рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширади. Товар тўлов амалга оширилганидан кейин шартноманинг 3.2 бандига асосан 10 иш кун ичида етказиб берилади, деб келишилган. Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажариб, 2024 йил 1 августдаги №1053-сонли тўлов топшириқномасига асосан 900 000 000 сўм, 2024 йил 2 августдаги №1068-сонли тўлов топшириқномасига асосан 100 000 000 сўм, жами 1 000 000 000 сўм пул маблағаларини “аванс известтняковый камен фракции 60120мм согласно договора №7/08 от 01.08.2024.г” мазмунида белгилаб жавобгарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига пул маблағларини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар пул маблағларини қабул қилиб олган бўлсада, майдаланган охак тош маҳсулотини даъвогарга шартномада белгилинган 10 иш кунлик муддатда етказиб бермасдан шартнома шартини бузган. Даъвогар 2025 йил 9 сентябрда №13-182-сонли жавобгарга тўлаб берилган пул маблағлари учун товарни 15 кун муддат ичида товарни етказиб бериш ҳамда ўз вақтида етказиб берилмаган товар учун ҳисобланган 500 000 000 сўм миқдоридаги неустойкани ҳисоб рақамига ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборган. Жавобгар ушбу талабномага жавобан товарни етказиб бериш муддатини қўшимча 30 иш кунига узайтиришни сўраган ҳолда жавоб хати юборган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(қуйида матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асосли эканлиги иш ҳужжатида мавжуд 2024 йил 1 августдаги №1053-сонли тўлов топшириқномасига асосан 900 000 000 сўм, 2024 йил 2 августдаги №1068-сонли тўлов топшириқномасига асосан 100 000 000 сўм, жами 1 000 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлик тўғрисидаги тўлов топшириқномалари, даъвогар ва жавобгар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан тўлиқ ўз исботини топади ва даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Суд даъво талабининг жавобгардан 500 000 000 сўм пеня ундириш талабини мухокама этиб, мазкур талабни қисман қаноатлантиршни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар жавобгардан етказиб берилмаган товарга нисбатан пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. ФК 263-моддаси биринчи қисмига биноан, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 326-моддаси биринчи қисмида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июн кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида: “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”. Суд юқоридаги баён этилганларни инобатга олиб, даъвогарнинг нустойка ундириш талабини қисман 100 000 000 сўм доирасида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шунингдек, суд жавобгарнинг даъвогарга товарларни омбордан олиб кетиш ҳақидаги таклифи билан қуйидагича келишмайди ва рад этишни лозим топади. Чунки, шартноманинг 3-бўлимида тарафларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра шартноманинг 3.4-бандида етказиб берувчи маҳсулот шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда, ўлчамда ва сифатда, ташиш жараёнида унинг бузилиши, синиши ёки йўқ бўлиши мумкинлигини истисно қиладиган даражадаги идишларда ва жойлаштирилган ҳолда харидорни ишлаб чиқариш манзилига етказиб топшириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 20 000 000 сўм давлат божи, давлат бюджетига 10 000 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 262, 330, 333-моддаларига, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар-“Kull j v hiri” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар “X r zm sh k r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 000 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня, 20 000 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта ҳаражати; -Республика бюджетига 10 000 000 сўм давлат божи, -Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1706-2501/1517-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 12 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “X r zm sh k r” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “Kull j v hiri” масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 000 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- Д.Рахимов (03.07.2025 йилдаги №13-137-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили- М.Мамадалиев (ордер асосида) қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 262, 330, 333моддаларига, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар-“Kull j v hiri” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар “X r zm sh k r” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 000 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня, 20 000 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта ҳаражати; -Республика бюджетига 10 000 000 сўм давлат божи, -Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев