← Назад
Решение #2834615 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** хусусий корхонасининг
жавобгар **** фермер хўжалигидан 88 275 076,79 сўм асосий қарз, 44 137 538
сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни жавобгар вакили **** (2025 йил 11 ноябрдаги 11/25-сонли ишончнома
асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида
тузилган шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулот учун тўланмаган
88 275 076,79 сўм асосий қарз ва ушбу қарзга нисбатан ҳисобланган 44 137 538
сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси киритилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарзни
тўлиқ, жаримани қонунда назарда тутилган тартибда ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 2 январь
куни 8-сонли шартнома (бундан буён матнда 8-сонли шартнома деб юритилади)
ҳамда 2024 йил 2 январь куни 9-сонли шартнома (бундан буён матнда 9-сонли
шартнома деб юритилади) тузилган.
8-сонли шартномага асосан даъвогар (бажарувчи) жавобгарга
(буюртмачи)га жами қиймати ҚҚС билан 19 500 000 сўмлик метан газ етказиб
бериши, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва унинг учун ҳақни
олдиндан 100 фоиз тўлаб беришга келишилган.
9-сонли шартномага асосан кўра даъвогар жавобгарга жами қиймати ҚҚС
билан 400 000 000 сўмлик дизель ёқилғиси етказиш бериши, жавобгар эса
маҳсулотларни қабул қилиб олиш унинг ва учун ҳақни олдиндан 100 фоиз
2
тўлаб беришга келишилган.
Мазкур шартномаларга кўра даъвогар жавобгарга ҳисобварақфактураларга асосан жами 304 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун 215 724 923,21 сўм тўловни амалга
оширгани ҳолда даъвогар олдида 88 275 076,79 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар
томонидан жавобгарга 2025 йил 20 август куни юборилган талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгардан асосий қарз ва жарима ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида низо маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги
шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги 88 275 076,79 сўм
асосий қарздорлиги иш ҳужжатларидаги тарафлар томонидан тасдиқланган
шартнома, маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон ҳисобварақфактуралар, даъвогар томонидан бир тарафлама тасдиқланган солиштирма
далолатнома ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвода жавобгардан 44 137 538 сўм жарима ундириш
талаби билдирилган.
Шартномаларнинг 5.2-бандида жавобгар муҳсулот қийматини ўз вақтида
тўламаган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг
0,4 фоизида, аммо жами кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда жарима тўлаши белгиланган.
Суд даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим этилган жарима ҳисобкитоб жадвалларини ўрганиб чиқиб, жарима тўғри ва асосли хисобланган деб
топади.
3
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб кўрсатилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
номутаносиблигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда тарафларнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 14 000 000
сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд
юқоридагиларга
асосан
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 88 275 076,79 сўм асосий
қарз, 14 000 000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни
ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 648 252,29 сўм давлат божи, 41 200 сўм
почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 882 751,71
сўм давлат божини бюджетдан қайтариш юзасидан маълумотнома беришни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
4
**** фермер хўжалиги ҳисобидан **** хусусий корхонаси фойдасига
88 275 076,79 сўм асосий қарз, 14 000 000 пеня, 2 648 252,29 сўм давлат божи
ҳамда 41 200 сўм почта харажати, жами 104 964 529,08 сўм ундирилсин.
**** хусусий корхонаси томонидан ортиқча тўланган 882 751,71 сўм
давлат божини бюджетдан қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****