← Назад
Решение #2834616 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2501/10094-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Риштон тумани
2025 йил 12 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг
жавобгар “K st Lin H lding” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
135 053 926 сўм асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни, жавобгар вакили Б.Усманов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат
муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “K st Lin H lding” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 135 053 926 сўм
асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар ва жавобгар низони ўзаро
келишув орқали ҳал этиш учун медиатив келишув тузганликларини баён этиб,
судга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишув ва
илтимоснома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, ишни
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган.
Суд, тақдим қилинган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, медиатив
келишувни қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати суммасини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев