Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/21372 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b242d110-61ab-46bd-9bf5-8c94079811b4 Claim ID PDF Hash a94704e72c935ed9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 -------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 12 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ------------нинг жавобгар ------------ МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан 4787189.35 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар вакили -------------(ишончномага асосан)нинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ------------(бундан буён матнда – аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, ------------ МЧЖ қўшма корхонаси(бундан буён матнда – жавобгар)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 4787189.35 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаб беришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган аризачи суд мажлисида ўзининг вакили орқали иштирок этмади. Бироқ аризачи суд мажлисига қадар ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлигини билдирган ва ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, иккинчи қисмида эса Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. 2 Бундан ташқари, ИПКнинг 220-моддасида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни аризачининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қарздорлик бартарф этилганлигини билдирди ва аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом(бундан буён матнда – Низом)нинг 23бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Жавобгарнинг Ҳиндистоннинг N lit ZKW Lightings vt.Ltd хорижий корхонаси билан тузилган шарномаси бўйича 7901.38 АҚШ доллари дебитор қарздорлиги вужудга келган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш ҳамда экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати 360 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. 3 Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 111-моддасига кўра норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Низомнинг 28-банди бешинчи қисмида, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, тўққизинчи қисмида эса ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган. Жавобгарга талабнома 2025 йил 27 октябрда юборилган. Бу даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси мос равишда 12117.35 сўм этиб белгиланган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган импорт шартномаси бўйича товарларни импорт қилиш муддати ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш 360 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Шу боис, аризачи томонидан билдирилган талаб асосли бўлсада, суд жавобгар вакилининг суд мажлисида тақдим қилган маълумотномаси, берган тушунтириши, шунингдек аризачининг маълумотномасига кўра жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик бартараф этилган. Шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. 4 Юқоридагиларга асосан ҳамда Қонун ва Низом талабларидан келиб қиқиб, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи ------------нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ------------ МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобидан аризачи ----------- фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов