← Назад
Решение #2834624 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 48 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 311 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4894-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахсни жалб этиш, иш материалларини тааллуқлилигига кўра
фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иш юритишни
тугатиш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 12 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили – Б.Таджиахмедов
(ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) даъвогар
- « r mi r ut it » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “ r mi r
S r 11 X-I” масъулияти чекланган жамиятидан регресс тартибида 550 АҚШ
доллари миқдорида асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни АКТ ходими М.Акмалов (ФИБ Яккасарой тумани суди
кўмаклашувида) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - « r mi r ut it » масъулияти чекланган жамияти судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ r mi r S r 11 X-I” масъулияти
чекланган жамиятидан регресс тартибда 550 АҚШ доллари миқдорида асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, хусусан, 2025 йил 17 мартда уч томонлама –
кредитор – “Давр банк” ХАТБ Ўзгариш БХМ, қарздор - “ r mi r S r 11 X-I”
масъулияти чекланган жамияти ва кафил - « r mi r ut
it » масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 124/2025/К-U-сонли кафиллик шартномаси
тузилганлигини, кафиллик шартномасига асосан даъвогар томонидан
жавобгарнинг кредит қарздорлиги учун “Давр банк”нинг талабига кўра 2025 йил
25 августда 934-сонли касса ордерига асосан 280 АҚШ доллари, 2025 йил
25 сентябрда 175-сонли касса ордерига асосан 270 АҚШ доллари, жами
550 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги тўлаб берилганлигини, бироқ
жавобгар ушбу суммаларни кафилга қайтариб тўлаб бермаганлигини,
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома эътиборсиз
қолдирилиб келинаётганлигини, Холова Сайра Изомовна жавобгар корхонанинг
раҳбари бўлиб ҳисобланишини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар - “ r mi r S r 11 X-I” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра иш юритишни тугатишни ва иш материалларини
2
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун
ўтказишни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Давр банк” ХАТБ
Ўзгариш БХМ (шартнома матнида “Банк”) ва жавобгар - “ r mi r S r 11 X-I”
масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Қарздор”) ўртасида
2025 йил 17 мартда 60 ой муддатга йиллик 14.99 фоиз тўлаш шарти билан нақд
пул кўринишида 11520 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида
124/2025/К-U-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар – “Давр банк” ХАТБ Ўзгариш БХМ
(шартнома матнида “Кредитор”), “ r mi r S r 11 X-I” масъулияти чекланган
жамияти (шартнома матнида “Қарздор”) ва « r mi r ut
it » масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Кафил”) ўртасида 2025 йил 17 мартда
124/2025/К-U-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Даъвогар юқорида кўрсатилган кафиллик шартномасига асосан 550 АҚШ
доллари миқдорида тўловни амалга оширганлигини, бироқ жавобгар ушбу
тўловни кафилга қайтармаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Мирзаев Ўктам Ўлмасович (даъвогар « r mi r ut it » масъулияти чекланган жамияти раҳбари) томонидан 2025 йил
25 августда 934-сонли кирим касса ордерига асосан 280 АҚШ доллари
миқдорида, 2025 йил 25 сентябрдаги 175-сонли кирим касса ордерига асосан
270 АҚШ доллари миқдорида тўловлар Холова Сайра Изомовна (даъвогар
кўрсатмаси бўйича жавобгар - “ r mi r S r 11 X-I” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари)нинг омонат ҳисобрақамини тўлдириш учун тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 48-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан
бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса,
даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг
илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб
қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 25-моддаси
бешинчи қисмида ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари
эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб
бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда
кўрилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 311-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, талаб судга тааллуқлилик қоидаларини
бузган ҳолда иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза)
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда
иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса,
иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик
3
ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва
иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд, иш ҳолатларига аниқлик киритиш, низони тўла ва ҳар томонлама
кўриб чиқиш учун ишга жисмоний шахс Холова Сайра Изомовнани
(ЖШИР:41012641100019) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этишни ва шу муносабат
билан иш юритишни тугатиб, иқтисодий иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига
ўтказишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
1
25, 31 , 195-196-моддаларини қўллаб суд,
Ажрим қилди:
1. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жисмоний шахс – Холова Сайра Изомовна
(ЖШИР:41012641100019) жалб этилсин.
2. Иқтисодий суд иши юритиш тугатилсин.
3. Даъвогар – « r mi r ut it » масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар - “ r mi r S r 11 X-I” масъулияти чекланган жамиятидан 550 АҚШ
доллари миқдорида асосий қарзни ундириш тўғрисидаги иш материаллари
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига
кўриб чиқиш учун ўтказилсин.
4. Мазкур ажрим устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров