Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11162 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 09c35134-058a-44c0-8a94-6b006dd0a56c Claim ID PDF Hash f5678f0550a15941... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 100 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 12 772 000 сўм кредит фоизи, 1 222 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 13 февралдаги 4сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакиллари **** (2025 йил 12 майдаги 01/322-сонли ишончнома асосида, ВКА режимида) ва **** (2025 йил 27 январдаги 01/110-сонли ишончнома асосида, ВКА режимида)лар иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан солидар тартибда 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 12 772 000 сўм кредит фоизи, 1 222 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кердит ажратилганидан буён фақат 115 068 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 1 841 сўм ҳисобланган пеня қарздорлигига, жами 116 909 сўм тўловларни амалга оширганлигини, даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, қўшимча жавобгарга 2025 йил 13 ноябрь кунги ариза талабнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни шартномада кўрсатилган манзилига почта алоқа тармоғи орқали 2025 йил 17 ноябрь куни юборилганлигини, уларга етиб борган ёки бормаганлигини билмаслигини, даъво аризасини судга 2025 йил 24 ноябрь куни электрон тарзда юборилганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакиллари судга ёзма эътирознома тақдим қилишиб, даъво талабининг қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисмига эътироз билдириб, даъвогар суғурта шартномасида 2 кўрсатилган талабнома тартибига риоя қилмаганлигини, даъвогарнинг 2025 йил 13 ноябрь кунги талабнома хати даъво ариза судга топширилганидан сўнг 2025 йил 28 ноябрь куни манзилларига етиб келганлигини, банк суғурта шартномаси ва қонунда белгиланган мажбуриятни бажармасдан асоссиз равишда **** масъулияти чекланган жамиятини қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб қилганлигини билдиришиб, **** масъулияти чекланган жамиятини жавобгарлар таркибидан чиқаришни сўрашди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ва эътирозларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2025 йил 2 апрель куни 1542737-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга фаолиятини кенгайтириш мақсадида асосий воситалар сотиб олиш учун 72 ой (имтиёзли давр 24 ой) муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 8.1-бандига кўра, қарз олувчи томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан бошлаб, муддати ўтган кредит суммага нисбатан белгиланган фоиз ставкаси 1,5 баробарга оширилган миқдорда юқори фоиз ҳисобланиши назарда тутилган. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар (суғурталовчи) ва даъвогар (суғурта қилдирувчи) ўртасида кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бўйича 2024 йил 13 ноябрь куни 00/14/2400072-сонли бош шартнома (бундан буён суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган ва кредит шартномаси бўйича 2025 йил 2 апрель куни 0037596-сонли 85 000 000 сўм суғурта қиймати доирасида суғурта полиси берилган. Суғурта полисининг амал қилиш муддати 2031 йил 1 апрель кунига қадар белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, кредит ажратилганидан буён фақат 116 909 сўм тўловларни амалга оширгани ҳолда, даъвогар олдида 2025 йил 13 ноябрь куни ҳолатига кредит фоизидан 12 772 000 сўм қарздорликка йўл қўйган. 3 Даъвогар томонидан жавобгар ва қўшимча жавобгарга 2024 йил 13 ноябрь куни талабнома юборилган, жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата банк даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан 2025 йил 24 ноябрь куни судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит ва суғурта шартномаларидан келиб чиққан. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, даъвогар тақдим этган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Шу боис суд даъвонинг жавобгардан 12 772 000 сўм кредит фоизи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво талабида муддати келмаган 100 000 000 сўм кредит асосий қарзини ундириш талаби билдирилган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбурияти бажарилмаган 4 ҳолларда банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги назарда тутилган. Суд даъвонинг жавобгардан 100 000 000 сўм кредит асосий қарзини муддатидан олдин ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар кредит фоизларини қайтариш бўйича шартнома шартларига риоя қилмай, тўлов жадвалида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган, булар ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли 1 222 000 сўм миқдорда пеня ундириш талаби билдирилган. Кредит шартномасининг 8.3-бандида муддати ўтган кредит тани ва фоиз қарздорликка нисбатан ҳар бир кечиктирилган кунлар учун 0,1 фоиз миқдорда пеня ҳисобланиши, бироқ пеня бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги келишилган. Суд пеня ҳисоб-китоб жадвалларини ўрганиб чиқиб, пеня тўғри ва асосли хисобланган деб топади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунга асосан суд даъвонинг жавобгардан 1 222 000 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари даъво аризада кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган пеняни қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш талаби билдирилган. ФКнинг 915-моддасига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, яъни кредит тўловлари (асосий қарз, фоизлар, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмасганлиги ҳисобланиши назарда тутилган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандида суғурта пули суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши белгиланган. Суғурта шартномасининиг 5.2-бандида шартноманинг 3.1-кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта қилдирувчи тўланмай қолган кредит қарздорлигини қоплаб бериш юзасидан талабнома юборади. Суғурталовчи суғурта қилувчининг ёзма равишда талабнома олинганидан кейин 3 банк иш 5 куни ичида суғурталовчи қуйидаги тартибда кредит қарздорлигини қоплаб бериш мажбуриятини олади: - 60 кун давомида тўланмай қолган қарздорликни банкнинг биринчи талабига мувофиқ рўйхат асосида 3 банк кунида ичида фақат муддати ўтган кредит қарздорлиги (асосий ва фоиз қарздорлиги) қисмини; - 90 кун давомида тўланмай қолган муддати ўтган қарздорликларни банкнинг биринчи талабига мувофиқ, рўйхат асосида 3 банк куни ичида асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплаш. Суғурта шартномасниниг 5.3-бандида суғурта қилдирувчи тақдим этган ҳужжатлар асосида суғурталовчи томонидан 3 календарь кун ичида суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилиши, унда олинган барча маълумотлар кўрсатилиши ва тўланиши лозим бўлган суғурта пули миқдори белгиланиши, суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома суғурта қилдирувчи вакили иштирокида расмийлаштирилиши, 5.4-бандида суғурта қилдирувчи суғурта пулини суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома имзоланганидан сўнг 3 банк куни ичида амалга оширилиши белгиланган. Суғурта шартномасининиг 6.2.2-бандига кўра банк суғурталовчининг сўровига кўра, суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва тафсилотларини аниқлаш учун зарур маълумотлар ва ахборотларни тақдим этиш мажбуриятларини олган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғирсида”ги Қонунининг 18-моддасига кўра ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб 15 кунлик муддат ичида жавоб қайтаришги шартлиги белгиланган. Бироқ, даъвогар қўшимча жавобгарга 2025 йил 13 ноябрь кунидаги талабномасини 2025 йил 17 ноябрь куни почта алоқа тармоғи орқали юбориб, даъво аризасини судга 2025 йил 24 ноябрь куни тақдим этган. Мазкур ҳолатда суд даъвогар қўшимча жавобгар билан низони ўзаро ҳал этиш, яъни талабнома тартибига риоя қилмасдан қўшимча жавобгардан қарздорликни солидар тартибда ундириш талаби билан судга барвақт даъво ариза тақдим этган деб ҳисоблайди. ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. ИПК 107-моддасининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, судья даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг қарздорликни қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм асосий қарз, 12 772 000 сўм фоиз, 1 222 000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 279 880 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 107, 118, 128, 148, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 100 000 000 сўм асосий қарз, 12 772 000 сўм фоиз, 1 222 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати, жами 114 035 200‬сўм ундирилсин. Даъво талабининг **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 279 880 сўм давлат божи, ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****