← Назад
Решение #2834630 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ФКнинг | 364 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/6610-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 12 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, АКТ А.Қамбаров, даъвогар
вакили А.Арабов (ишончнома асосида), жавобгар вакили-адвокат Х.Солиев
(ордер асосида)лар иштирокида, Бўстон туман фермерлар Кенгашининг
даъвогар “B ODIR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Sh hri nd
Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 887 860 676,5 сўм
пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
мобил видеоконференқалоқа режимида, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Бўстон туман фермерлар Кенгаши (кейинги матнларда “Кенгаш” деб
юритилади) даъвогар “B ODIR” фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“даъвогар” ёки “хўжалик”деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш
кооперативи (кейинги матнларда “жавобгар” ёки “буюртмачи” деб
юритилади)дан 887 860 676,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
Кенгаш даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб,
жавобгар билан 2022 йил 6 сентябрда 3-сонли фьючерс шартномаси
тузилганлиги, шартномага кўра, даъвогар шартномада келишилган миқдорда
180 тонна ва Андижон-35 навда пахта хом ашёси етиштириб бериш, жавобгар
эса етиштириб берилган маҳсулотнинг бир тоннасини 12 000 000 сўмдан жами
2 160 000 000 сўм тўлаш мажбуриятини олганлиги, хўжалик томонидан
шартномага асосан жавобгарга шартномада белгиланган миқдордан кўп 187,79
тонна, қиймати 2 253 480 000 сўмлик пахта хом ашёси топширилганлиги,
бироқ жавобгар томонидан шу кунга қадар пахта хом ашёси учун тўлиқ
тўловлар амалга оширилмасдан келинаётганлиги, хозирда ушбу шартнома
бўйича 1 775 721 353 сўм қарздорлиги мавжудлиги, шартномага асосан ушбу
қарздорлик учун пеня хисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар рахбари белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисига келмади, олдинги суд мажлисида, даъво талаби асоссизлиги,
ҳақиқатда 2022 йил хосили учун даъвогар билан шартнома тузилиб, 187,79
тонна пахта топширилганлиги, бироқ пахта хом ашёсини қайта ишлаш
мақсадида даъвогар кооперация аъзоси бўлгани ҳолда И.Сайдалиевни ишга
олишини айтганлиги, И.Сайдалиев пахта хом ашёсини қайта ишлаб учун олиб
чиқиб кетганлиги, бироқ пахта хом ашёси И.Сайдалиев томонидан талон тарож
қилинганлиги, ўзи ҳам жавбрланувчи бўлиб қолганлигини билдириб, даъвони
рад қилишни сўраган.
Жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъво талаби асоссизлиги, даъвода
сўралаётган кооперацияга топширилган пахта хом ашёси бўйича кўрилган
зарарни ундириш масаласи Шахрихон туман жиноят ишлари бўйича судининг
хукми билан И.Сайдалиевдан ундирилиши белгиланганлиги, шунингдек,
даъвогар томонидан шу кунгача пеняни ундириш талаби билан судга мурожаат
қилмасдан унинг миқдорини кўпайишига сабабчи бўлганлиги, шунингдек
шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 383-сонли
қарорига асосан қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб хисобланишини
маълум қилиб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2022 йил 6 сентябрда 3-сонли Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда
харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (кейинги матнларда “шартнома” деб
юритилади) тузилган.
Шартномага асосан хўжалик ўртача балл бонитети 58 балл бўлган,
61 гектар ер майдонидан Андижон-35 селекцион навли, 1 репродукцияли,
180 тонна пахта хом ашёсини хосил йилининг 25 декабрь санасигача
етиштириш, буюртмачи эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган
муддатларда маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий суммаси 2 160 000 000 қилиб белгиланган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, якуний хисоб китоблар пахта топшириш
якунлангандан кейин буюртмачи томонидан хўжаликка берилган аванс
маблағлари, йиғим-терим учун ўтказилган пуллар чегириб ташланиб,
маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш харажатлари ҳам белгиланган
нормалар ва меёрий тарифлар доирасида хисоб-китоб хосил йилининг
25 декабрига қадар 90 фоиз, кейинги йилнинг 25 январига қадар қолган
10 фоизи тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган товар-транспорт юк хатлари
ҳамда хисобварақ-фактураларга асосан 2022 йил 26 сентябрь кунидан 2022 йил
яъни хосил йилининг 13 октябрь кунига қадар даъвогар томонидан жавобгарга
187,79 тонна , жами 2 253 480 000 сўмлик пахта хом ашёси топширилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга топширилган пахта хом ашёси ҳақини
ихтиёрий равишда тўлашлиги ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, жавобар
томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
27 декабрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё
биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
2-бандида фьючерс шартномаларига тушунча берилган бўлиб, унга кўра
фьючерс шартномалари — биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш
фьючерси) ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари
ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси)
назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган ҳосила
молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди шартномалари
эканлиги қайд этилади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган
ҳолда тўлаши лозим.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.3-бандида, пахта хом ашёси ҳақини тўлаш
кечиктирилган тақдирда буюртмачи хўжаликка муддати ўтказиб юборилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган пеня хисоб-китобига кўра,
даъвогар томонидан 1 775 721 353 сўм қарздорликка нисбатан 2023 йил 1 июнь
кунидан 764 кунга қарздорликнинг 0,4 фоиз миқдорида 5 426 604 445 сўм пеня
хисобланган.
Шартнома
бўйича
пеня
кечиктирилган
сумманинг
50 фоизидан ошмаслиги белгиланганлиги сабабли, 1 775 721 353 сўм
қарздорликнинг 50 фоизи, яъни 887 860 676,5 миқдорида пеня ундириш
сўралган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня
тўғри ҳисобланган.
Шунингдек, жавобгар вакили томонидан тарафлар ўртасида тузилган
шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, ушбу
шартнома тузилмаган деб хисобланиши лозимлиги ҳақидаги важи билан суд
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги бўлими
томонидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, тарафлар ушбу шартнома орқали
шартномавий муносабатга киришган, яъни даъвогар жавобгарга пахта
маҳсулотини етказиб берган, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилган.
Зеро, ФКнинг 364-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, шартнома
тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва
иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилиши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 2-қисмида,
ФКнинг 8-моддасига кўра фуқаролик муносабатлари иштирокчиларида
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири
шартнома ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом ашёсини
етказиб берилганлиги, жавобгар эса шартнома бўйича олган мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан, тўловларни шартномада белгиланган миқдор ва
муддатларда тўлиқ тўлаб бермаганлиги шартнома, юк транспорт хатлари,
электрон ҳисобварақ-фактуралар бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик бўйича ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги оқибатида
пеня суммасининг ошиб кетишига йўл қўйилган.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган
бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса,
суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар қисман
бажарилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи, даъвогар томонидан кечикиб
даъво киритилганлиги сабабли пеня суммасини ошиб кетишига
кўмаклашилганлигини инобатга олиб, даъво талабини 130 000 000 сўмгача
камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра суд, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд
харажатларини
ундириш
масаласини
муҳокама
қилиб,
даъво
қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар хисобидан республика бюджетига
17 757 213,53 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал
Кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
фермерлар Кенгашининг даъво
Бўстон туман
талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи хисобидан:
-“B ODIR” фермер хўжалиги фойдасига 130 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 17 757 213,53 сўм давлат божи;
-Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Х.Тўйчиев
4-1703-2502/6610-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Бўстон тумани
2025 йил 12 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, АКТ А.Қамбаров, даъвогар
вакили А.Арабов (ишончнома асосида), жавобгар вакили-адвокат Х.Солиев
(ордер асосида)лар иштирокида, Бўстон туман фермерлар Кенгашининг
даъвогар “B ODIR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Sh hri nd
Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 887 860 676,5 сўм
пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
мобил видеоконференқалоқа режимида, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий
процессуал Кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
фермерлар Кенгашининг даъво
Бўстон туман
талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“Sh hri nd Pr zid nt rzusi” ишлаб чиқариш кооперативи хисобидан:
-“B ODIR” фермер хўжалиги фойдасига 130 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 17 757 213,53 сўм давлат божи;
-Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Х.Тўйчиев