Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9211 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9d6f64a5-a1e3-436d-b60f-5886efd5f916 Claim ID PDF Hash 4513f49c4bcaaae1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
нинг 33-моддаси нинг 33 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9211-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 12 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимига кўмаклашувчи К.Олимов, аризачи ***нинг жавобгар ***га нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили В.Худаев, Т.Казаков (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари С.Беков, вакиллар О.Абдуллаев, С.Бозоров, Ф.Садуллоев (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида суд биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи *** (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***(матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича 2023 йил 14 февралда берилган 063359-рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, жавобгар томонидан лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузганлиги ҳолатларини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, жавобгарнинг фаолияти қонунда белгиланган талабларга кўра текширилмаганлиги, текширишга асос бўлган Ички ишлар вазирлиги хатида унинг ташкилоти эмас бошқа ташкилот кўрсатилганлиги, текшириш давомида жавобгардан олинган 32 турдаги дори-дармонлар сертификати мавжудлиги, 8 турдаги дори-дармонлар давлат рўйхатидан ўтганлиги, жавобгар томонидан бирон-бир шахснинг манфаатига зарар етказилмаганлиги, даъво талаби ишдаги далиллар билан исботланмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради Суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2023 йил 14 февралда 063359-рақамли дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида Бухоро шаҳри, Собир Рахимов МФЙ, Хўжа Аловуддин Ғиждувоний кўчаси 10-уйда кўчасида жойлашган бинода фаолият юритган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаментининг 2025 йил 30 апрелдаги 2586-сонли хати ҳамда “F rm ts vtik m hsul tl ri vfsizligi m rk zi” давлат муассасасининг 2025 йил 30 апрелдаги 236-сонли буйруғи шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни 2025 йил 30 апрелда (махсус код 261-744-343) хабардор қилиб, 2025 йил 30 апрель куни жавобгарнинг дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш ҳолати бўйича бир кунлик текширув ўтказилган. Жавобгар томонидан текшириш асоси ва уни ўтказиш тартиби юзасидан эътироз билдирилмаган ҳамда текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар унга тилхат орқали таништирилган. Текширишда даъвогар томонидан жавобгарнинг савдо зали ва омборхонасидан 32 номдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари дорихона мудири О.Абдуллаев иштирокида сифат назорати учун далолатнома асосида танлаб олинган. “F rm ts vtik m hsul tl ri vfsizligi m rk zi” давлат муассасаси тиббий махсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан берилган маълумотлар базасига мувофиқ шакллантирилган 2025 йил 30 апрелдаги 111-сонли маълумотномага асосан танлаб олинган 32 турдаги дори воситалардан 19 турдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги ҳамда 8 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва техника давлат реестрида қайд этилмаганлиги каби қонунчиликда белгиланган лицензия талаблари ва шартларини бузилганлиги ҳолатлари аниқланган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома тузилиб, жавобгар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланган. Шу сабабли аризачи судга аризада кўрсатилган талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (матнда Қонун деб юритилади)нинг 33-моддасидага кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим 2 турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 29-иловаси билан тасдиқланган тиббий фаолиятни лицензиялаш паспортининг 9-бандида лицензия талаблари ва шартлари келтирилган бўлиб, хусусан: а) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;* б) дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик;* белгилаб қўйилган.(*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ) Жавобгар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда лицензияда кўрсатилган доирада амалга оширилмаганлиги, яъни 19 турдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги ҳамда 8 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида қайд этилмаганлиги иш ҳужжатларидаги текшириш далолатномаси, жавобгар раҳбари О.Абдуллаевнинг тушунтириш хатлари, экспертлар (мутахассислар)нинг 2025 йил 25 июндаги хулосаси, маълумотнома ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бинобарин, мазкур ҳолатда жавобгарнинг савдо зали ва омборхонадан далолатнома асосида олинган 19 турдаги дори воситаларининг мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги ҳамда 8 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида қайд этилмаганлиги лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган дори воситалари сотилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказишга олиб келади. Шунингдек, суд жавобгарнинг суд мажлисида келтирган ички ишлар вазирлиги хатида жавобгарнинг номида фарқ кузатилса-да, ташкилотнинг ИНН рақамларининг бир хиллиги айни шу ташкилот назарда тутилганлиги, мазкур ҳолатда техник хатолик бўлганлигини, 19 турдаги дори-дармонларга мувофиқлик сертификати тақдим қилинган бўлса-да, мазкур сертификатлар жавобгардан олинган дориларнинг серия ракамларига тўғри келмаслиги, яъни сертификатлар бошқа серия ракамли дориларга тегишли эканлиги, 8 турдаги 3 дори-дармонлар давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам жавобгардан олинган дориларнинг серия ракамларига мувофиқ эмаслиги ҳамда жавобгар томонидан бирон-бир шахснинг манфаатига зарар етказилмаганлиги ва бошқа важлари билан қўшилмайди. Демак, мазкур ҳолатда ариза талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд ариза талабини қаноатлантиришни ва жавобгарга нисбатан Қонуннинг 33-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича 2023 йил 14 февралда берилган 063359-рақамли лицензияни бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра суд жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 169, 176-179, 186, 192, 215-217, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ***га нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича 2023 йил 14 февралрда берилган 063359-рақамли лицензия бекор қилинсин. Жавобгар ***дан *** фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ u r sf rm” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья А.Раҳматова 4