Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9744 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c1ae896e-6f4c-449b-a9ac-b03757fd99d7 Claim ID PDF Hash 32ec176b5e113e1b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар ****нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баѐн қилинишича, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) томонидан **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га жами **** сўм маблағлар молиявий ѐрдам сифатида ўтказиб берилган. Бироқ ўтказиб берилган маблағлар қайтариб жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги юзага келган. берилмаганлиги сабабли Шундан сўнг даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тугатиш давомида жамиятнинг фаолиятини тахлил қилиш жараѐнида банкдан олинган маълумотларга асосан жавобгарга молиявий ѐрдам сифатида маблағлар ўтказиб берилганлиги, бироқ ушбу маблағлар қайтарилмаганлиги, суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2501/128-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Дж.Мақсудов тайинланган. Тугатиш жараѐнида тугатиш бошқарувчи томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ҳисоб рақамга 2023 йил 17 январдаги 2-сонли тўлов топшириқномасига асосан 55 000 000 сўм, 2023 йил 1 декабрдаги 110-сонли тўловл топшириқномасига асосан 12 000 000 сўм молиявий ѐрдам ўтказиб берилган, бироқ ушбу маблағлар қайтарилмаганлиги маълум бўлди. Ушбу маблағларни қайтаришни сўраб жавобгарга 2025 йил 25 сентябрь куни 128/4-сонли талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарнинг **** сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деган важ билан ушбу қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги банк хисоб варағи айланмаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ иш ҳужжатларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга фақат икки марта жами 67 000 000 сўм маблағлар молиявий ѐрдам сифатида ўтказиб берилганлиги тасдиқланганлиги сабабли, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан 67 000 000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 340 000 сўм давлат божи, даъвонинг асоссиз қисми бўйича даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 200 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 67 000 000 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 1 340 000 сўм давлат божи; **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 200 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ****