Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14727 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ba6fce96-fb85-4bc9-9be6-6237de5a382d Claim ID PDF Hash e8356555c512bbce... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 1-моддаси нинг 1 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14727-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 12 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, аризачи Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг қарздор «Обод юрт саховати” уй-жой мулкдорлари ширкати (СТИР: 303942313)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили О.Ортиқов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, «Обод юрт саховати” уй-жой мулкдорлари ширкати (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Аниқланишича, қарздор 2016 йил 17 майда давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздорнинг 2025 йил 7 ноябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 14 761 832,48 сўмни ташкил этган. Солиқ қарзини ундириш учун аризачи томонидан қарздорнинг ҳисобварағи очилган банкка қарздорнинг ҳисобварақларидан зарур пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун инкассо топшириқномалари юборилган. Қарздорнинг солиқ қарзини юқорида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмагач, аризачи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарорлар чиқариб, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат органига юборган. Ижро ишларини юритиш Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ижро ҳужжатларини ундирувчига қайтариш билан тамомланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 1-моддаси иккинчи қисмига кўра Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 1-банди иккинчи қисмида нодавлат нотижорат ташкилоти деганда эса жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқарадиган ташкилот тушунилиши ҳақида тушинтириш берилган. Уй-жой мулкдорлари ширкати нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, унинг фаолияти даромад олишга қаратилмаган бўлиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни ушбу ширкатга татбиқ этилмайди. Шу сабабли аризачининг аризасини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи Фарғона вилоят солиқ бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров