← Назад
Решение #2834638 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14733-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, аризачи Фарғона вилоят солиқ
бошқармасининг қарздор “Y z v n
sh t sh bbusk r” МЧЖ (СТИР:
307241637)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
ишни аризачи вакили О.Ортиқов (ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, “Y z v n
sh t sh bbusk r” МЧЖ
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган қарздор вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Аниқланишича, қарздор 2020 йил 18 мартда давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Қарздорнинг 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан
қарздорлиги 63 038 822,08 сўмни ташкил этган.
Солиқ қарзини ундириш учун аризачи томонидан қарздорнинг
ҳисобварағи очилган банкка қарздорнинг ҳисобварақларидан зарур пул
маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун инкассо
топшириқномалари юборилган.
Қарздорнинг солиқ қарзини юқорида назарда тутилган тартибда ундириш
мумкин бўлмагач, аризачи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини
ундириш тўғрисида қарорлар чиқариб, қонунчиликда белгиланган тартибда
ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат органига юборган.
Ижро ишларини юритиш Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни
40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ижро
ҳужжатларини ундирувчига қайтариш билан тамомланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 37-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин,
бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, олтинчи қисмига
кўра, давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза бериш учун солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар
асос бўлади.
Аризачининг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги
далиллари илова қилинган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла
ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмас.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 210-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “Y z v n sh t sh bbusk r” МЧЖ банкрот деб топилсин ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилсин.
Биринчи тоифали суд бошқарувчиси Расулов Бахриддин Баходирович
тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш бошқарувчиси
Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширсин.
Тугатиш бошқарувчиси:
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши;
сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир
ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар
аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат
органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
кредиторларнинг талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган
тартибда қаноатлантириши;
судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари
тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлади.
Қарздор “Y z v n
sh t sh bbusk r” МЧЖдан республика бюджети
даромадига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор “Y z v n sh t sh bbusk r” МЧЖдан аризачи Фарғона вилоят
солиқ бошқармасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров