← Назад
Решение #2834648 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9336-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 12 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
жамият раҳбари Ж.Иномиддинов (паспорт асосида) жавобгар вакили С.Юсупов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар « kf Qurilish M k n”
хусусий корхонасининг, жавобгар «Ўзбекистон Почта” АЖ Андижон вилоят
филиалидан 82 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
« kf Qurilish M k n” хусусий корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ўзбекистон Почта” АЖ
Андижон вилоят филиали (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
82 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ишга, низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “Ўзбекистон Почта” АЖ жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар жамият раҳбари ўз кўргазмасида, даъвони
қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига кўра, ишлар бажарилиб,
жавобгарга топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъвони тан олиб,
ҳақиқатда ишлар бажарилганлигини, қарздорлик бўйича тўловларни тез кунда
амалга оширишини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаларини
тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2019 йил 5 июнда 5-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан Андижон
вилояти, Мархамат туманида жойлашган Мархамат почта алоқа бўлимининг фасад
қисми жорий таъмирлаш ва ойналарини алмаштириш учун қурилиш-таъмирлаш
ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг умумий қиймати 82 000 000 сўмни ташкил этган.
Шартномавий мажбуриятлар бўйича даъвогар ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажариб, ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 февраль куни
тузилган солиштирма далолатномага асосан 82 000 000 сўм қарздорлик
мавжудлиги тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун тўловларни
амалга оширмаганлиги натижасида 82 000 000 сўм қарздорлик ҳосил бўлган.
ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга
мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ
муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи
ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини
бузганлик учун жавобгар бўлади.
Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги
ва
оралиқ
муддатлари
шартномада
назарда
тутилган
ҳолларда
ва тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг 82 000 000 сўм ундириш
талаби асосли бўлиб, қаноатлантириш лозим бўлади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт /
09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 82 000 000 сўм асосий қарз,
1 640 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
326, 361, 635-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ўзбекистон Почта” АЖ Андижон вилоят филиалидан даъвогар
« kf Qurilish M k n” хусусий корхонаси фойдасига 82 000 000 сўм асосий қарз,
1 640 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 12 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
жамият раҳбари Ж.Иномиддинов (паспорт асосида) жавобгар вакили С.Юсупов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар « kf Qurilish M k n”
хусусий корхонасининг, жавобгар «Ўзбекистон Почта” АЖ Андижон вилоят
филиалидан 82 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 361,
635-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ўзбекистон Почта” АЖ Андижон вилоят филиалидан даъвогар
« kf Qurilish M k n” хусусий корхонаси фойдасига 82 000 000 сўм асосий қарз,
1 640 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов