Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12236 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb99043e-9116-4e01-a3d7-fda7834645a6 Claim ID PDF Hash 5e8646f63aeca6a5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПКнинг 128-моддаси суд ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 238-моддаси аролик кодекси 238 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12236-сонли иқтисодий иш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 12 - декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўқон шаҳар прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси Н.Абдураҳимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили Б.Сотқиналиев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Данғара тумани прокурорининг “Даъвогар номи” АЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 12889806 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, Данғара туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса, етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳақини тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Данғара тумани прокурори “Даъвогар номи” АЖ манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 12889806 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, жавобгарга шартнома бўйича электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ИПКнинг 128-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қўйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра, электр таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчи)га энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энаргия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хафвсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 319сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88 - бандига кўра, истеъмолчиларга электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади. Тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса, етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги оқибатида, 01.11.2025 йил куни ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан қарзи 12889806 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномаси ва тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 12889806 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 238, 474-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 12889806 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова