← Назад
Решение #2834656 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик Кодекси | 370 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 154 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 157 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
16 251 символов
4-1902-2501/8086-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 12 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Аааааааааааанинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар ййййййййййййнинг тугатиш бошқарувчиси
Ф.Ниязметовнинг жавобгар мммммммммммммммдан 395 700 000 сўм
қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ллллллллллллллл (бундан буён мантда даъвогар деб
юритилади)нинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ммммммммммммммм (бундан буён мантда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 395 700 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган
почта харажатини ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ
лллллллллллллллнинг тугатиш бошқарувчиси иқтисодий иш бўйича ёзма
фикрини тақдим этганлиги ҳамда жавобгар судга 12.12.2025 йилда №27/1-57сонли алоқа хати билан мурожаат қилиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан низони уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ю.Ниязметов
ўзининг тушунтиришида даъвогар лллллллллллллллга нисбатан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига кўра тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иқтисодий иш бўйича тугатиш жараёни амалга
оширилаётганлиги, тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг
молиявий фаолияти ўрганилганда жавобгар билан электрон тарзда шартнома
тузилганлиги, шартномага биноан даъвогар томонидан жавобгарга жами 395
700 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан товарлар етказиб берилмаганлиги, натижада ўртада мазкур
қарздорлик вужудга келганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Назаров
ўзининг тушунтиришида даъво аризасида ушбу қарздорлик қачон ва қайси
ҳужжатга асосан ҳосил бўлганлиги асослантирилмаганлигини, бундан
ташқари даъво ариза билан мурожаат этишдан олдинги, яъни 24.10.2025
йилдан аввалги молиявий ҳолат ўрганилганда даъвогар томонидан пул
маблағлари келиб тушмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлигини маълум
қилиб, умумий даъво муддати уч йил эканлигини қайд этиб, суддан даъво
муддатини қўллашни ва даъво аризасини рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво муддатини қўллашни рад этишни ва даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра
ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23
июндаги 16- сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни
тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини
баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий
юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади)дан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан ва даъво аризасида қайд этилганлардан
кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2303/65137сонли иқтисодий иши бўйича даъвогар ллллллллллллллл умумий тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва
суднинг 07.12.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан тугатиш бошқарувчиси
этиб Дддддддддддддддддд тайинланган.
Даъвогар лллллллллллллллнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ммммммммммммммм ҳисобидан
395 700 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини
ундиришни сўраган.
Аниқланишича,
Тугатишга
доир
иш
юритиш
жараёнида
лллллллллллллллнинг мол-мулки ва қарздорнинг шартномавий ҳуқуқий
муносабатлар бўйича мавжуд пул маблағларини аниқлаш юзасидан банк хисоб
рақамлари орқали амалга оширилган пул айланмаларида таҳлил ўтказилган.
Таҳлил натижасида аниқлаанишича, жавобгар даъвогарга электрон
равишда “қурилиш материаллари учун 2022 йил 30 августдаги 9-сонли
шартнома бир томонлама имзолаб юборган.
Даъвогар томонидан 30.08.2022 йилда дастлаб 139 500 000 сўм
миқдорида, худди шу куни 256 200 000 сўм миқдорида, қурилиш материаллари
учун 2022 йил 30 августдаги 9-сонли шартнома бўйича тўлов” деб жами 395
700 000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан бирор бир хизматлар бажарилмаган, бирор товар моддий
бойликлар етказиб берилмаган, техник хизматлар ҳам кўрсатилмаган,
натижада муддати ўтган дебитор қарздорлик келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгарга низони ўзаро ҳал этиш мақсадида
юборилган 21.07.2025 йилдаги №3041-сонли ҳамда 02.09.2025 йилдаги
№3119- сонли хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. . Худди
шунингдек, судга тақдим этилган банк маълумотномасида ҳам даъво талабида
қайд этилган пул маблағлари ўтказилиб, қарздорлик мавжудлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 370-моддасига кўра,
аксепт нафақат ёзма розилик, балки таклиф тарафлари томонидан шартнома
шартларини бажариш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан
тегишли суммани тўлаш сифатида ҳам тан олинади, агар қонун ёки таклиф
матнида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Шартнома бўйича тўлов, унинг рақами, санаси ва предмети кўрсатилган
ҳолда. Битим шартнома шартларини тўғри ва сўзсиз қабул қилишдир.
Жавобгарнинг маблағларни ҳеч қандай қўшимча маблағларсиз қабул қилиши
шартнома тузилганлиги ва томонлар ўртасида шартномавий ҳуқуқий
муносабатларнинг пайдо бўлганлигини тасдиқлайди.
Юқоридагига кўра ўзаро 2022 йил 30 августдаги 9-сонли шартнома ўзаро
тузилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат
солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.08.2020 йилдаги 489сонли Қарорнинг 611-бандига кўра товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш
билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақфактура
электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура электрон тасдиқлагандан сўнг
электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди
бириктирилиб, иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон
ҳисобварақ-фактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади. Юкни
етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи
эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан
тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда
электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкин. Юкни ташувчи юкни
олганда ва етказиб берганда, сотиб олувчи эса юк ташиш жараёни
якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни
олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин.
489-сонли Қарорнинг 62-бандида электрон ҳисобварақфактурага
қўшимча
ҳужжатларни
илова
қилиш
мумкин.
Электрон
ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова
қилинган
ҳужжатларнинг
ҳам
электрон
рақамли
имзо
билан
тасдиқланганлигини ифодалайди.
489-сонли Қарорнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақфактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга
оширилмаган
хўжалик
операциялари
бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақфактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Юқоридаги нормага кўра жавобгар электрон равишда юборилган
шартнома ижроси юзасидан бирор бир ҳисоб варақ фактура ёки бошқа ҳужжат
судга тақдим этмади.
Жавобгар
ммммммммммммммм
вакили
суд
мажлисидаги
тушунтиришида даъво аризасида қайд этилган қарздорлик қачон ва қайси
ҳужжатга асосан ҳосил бўлганлиги асослантирилмаганлиги, мавжуд
қарздорликни ундириш бўйича даъвогар уч йиллик умумий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиш муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб
мурожаат қилганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво
аризасини рад қилиш ҳақидаги важлари билан суд қўйидагиларга кўра
келишмайди.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 30 апрелдаги 9-сонли шартнома жавобгар
томонидан электрон ҳужжат алмашиш платформаси орқали юборилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 30 августда қурилиш материаллари учун
2022- йил 30-августдаги 9-сонли шартнома бўйича тўлов сифатида
кўрсатилган тўлов мақсади билан пул маблағлари амалга оширилганлиги иш
ҳужжатларида ўз исботини топган.
Даъво муддати фақат бузилган ҳуқуқдан келиб чиқадиган даъволарга
нисбатан қўлланилганлиги сабабли, жавобгар даъво муддати тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб ўта бошлайди деган фикри ҳам хатодир.
Фуқаролик қонунчилигига кўра, даъво муддати даъвогар тўлов
мажбуриятини бажарган кундан эмас, балки томон ўз ҳуқуқининг бузилиши
ҳақида билган ёки билиши керак бўлган пайтдан бошлаб ўта бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 154-моддасига кўра,
даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши
лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва
бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган
мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин
ўта бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 157-моддасида,
даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан,
шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни
қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан
бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди, деб
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 30 августдаги 9-сонли шартнома
муддати 2022-йил 31-декабргача деб белгиланган. Шу санагача жавобгар
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имкониятини сақлаб қолган
ва шунинг учун даъвогар ўз ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблаш учун ҳеч
қандай асосга эга бўлмаган, жавобгар мажбуриятни бузгани 2023 йил 1
январда, яъни даъво муддати ўта бошлаган санада маълум бўлган деб
ҳисобланса, умумий уч йиллик даъво муддатини ҳисобга олган ҳолда, даъво
аризаси бериш муддати 2026 йил 1 январда тугайди, бироқ судга даъво аризаси
даъвогар томонидан 27.10.2025 йилда, яъни қонуний муддат ичида берилган.
Жавобгар ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи
ҳужжатларни, шунингдек даъвогар олдидаги 395 700 000 сўм муддати дебитор
қарздорлигини тўлаб берилганлиги ёки ишларни бажарилгани тўғрисидаги
далилларни судга тақдим этмади.
Шу сабабли суд, жавобгарнинг даъво аризасида қайд этилган
қарздорлик қачон ва қайси ҳужжатга асосан ҳосил бўлганлиги
асослантирилмаганлиги, ҳамда даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини рад
этиш ҳақидаги талабини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунга кўра суд, даъво муддатини қўллаш ҳақида аризани рад этишни,
даъво аризасида ундирилиши кўрсатилган 395 700 000 сўм қарздорлик асосли
деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, суд харажатларини муҳокама қилиб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 395 700 000 сўм қарздорлик,
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 7 914 000 сўм давлат божини ҳамда муқаддам иш
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 154,157,234,236,263-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
ллллллллллллллл вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақида аризаси
рад этилсин.
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ммммммммммммммм ҳисобидан ллллллллллллллл фойдасига 395 700
000 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар ммммммммммммммм хисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 7 914 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан Шеробод туманлараро иқтисодий суди
орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят ёки қонуний кучга
киргандан сўнг олти ой ичида кассация шикояти бериш мумкин.
Судья
Аааааааааааа