← Назад
Решение #2834670 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/6450-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Қодиров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм
қўмитаси вакили Ш.Маҳмудов (ишончнома асосида), “Nurli ltin
liq S vd ”
масъулияти чекланган жамияти вакили Я.Элибаевнинг (ишончнома асосида)
иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарорига нисбатан “Nurli ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш
тартибидаги шикоят бўйича ишни видеоконференцалоқа режими орқали вилоят
суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинчалик матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Nurli ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамиятидан 118.618.965 сўм туристик
йиғим, 59.309.482 сўм пеня ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қисман
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарорга нисбатан жавобгар томонидан тафтиш тартибида шикоят
берилиб, унда ушбу суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида судлар томонидан иш учун муҳим далилларга баҳо
берилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, талабнома
юборилмаганлиги, буни тасдиқловчи почта алоқа хизматининг маълумотномаси
мавжудлиги, бироқ қуйи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга
олмаганлиги, даъво ариза кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги ҳақида важлар
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига
қўшимча ҳамда даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим этиб, улардаги
2
важларни қувватлаб, аризани ва шикоятни қаноатлантиришни маълум қилиб,
кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги ариза ва тафтиш шикоятда келтирилган важларга нисбатан эътироз
билдириб, унинг асоссиз эканлигини, қонун ҳужжатларига асосан йиғим
тўланиши лозимлигини, кассация инстанцияси суди пеня суммасини асоссиз
камайтирганлигини баён этиб, тафтиш шикояти ва даъво муддати қўллаш
ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиб, кассация инстанцияси суди
қарорининг пеня суммасини камайтириш қисмини тўлиқ ундириш ҳақида қарор
қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза бўйича иш юритишни тугатишни,
кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ишдиги ҳужжатларга кўра, Молия иқтисодиёт бошқармаси томонидан
тақдим этилган 2025 йил 16 июндаги умумлаштирилган маълумотда “Nurli ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “G ld nfish Q rshi”
жойлаштириш воситаси (меҳмонхонаси) томонидан тўланиши лозим бўлган
118.618.965 сўм туристик йиғим, 59.309.482 сўм пеня, жами 177.928.447 сўм
миқдорда қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2024 йил 2 февралда
01-12-18-01-528-сонли ва 2024 йил 21 майда 01-12-18-01-3149-сонли
талабномалар жавобгарга юборилган бўлса-да, бироқ ушбу талабномалар
ижроси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди низони кўриб чиқишда
процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги сабабли кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
3
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида, жамғарма Ўзбекистон
Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда маблағлардан кейинчалик туризм ва маданий мерос соҳаларини
ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш
мақсадида ташкил этилади. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади
ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет таркибига
киритилиши қайд этилган.
Ушбу Низом учинчи бандининг иккинчи хатбошисида, жамғарма
манбалари жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва
мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар,
мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа
меҳмонхона хизматлари – вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар)
ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимидан тушадиган тушумларлардан
шакллантирилади.
Низомнинг тўртинчи бандига кўра, жойлаштириш воситалари (даволаш
муассасалари) фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган
тушумни жамлаш ва уни кейинчалик жамғарманинг махсус ҳисобварағига
ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақаларни
тижорат банкларида очиши, туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим
бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва
жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган
жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда
жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг
миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритиш, жойлаштириш воситаларида
яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган
дастурни қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим
бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида
мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар
тўғрисидаги маълумотларни вазирликка ўз вақтида тақдим қилиш, вазирликка
тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган
туристик (меҳмонхона) йиғимини, тўлиқ ҳажмда жамғарманинг махсус
ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга
мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий
маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний
шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида
шакилланган қарздорликни тўлаб беради.
4
Шунингдек, Низомнинг бешинчи бандига мувофиқ, вазирлик ҳар ойнинг
10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар
ҳисобини, Дастур орқали тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш
воситалари ҳамда даволаш муассасалари томонидан ўтган ой якунлари бўйича
ҳақиқатда яшаган жисмоний шахслар ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим
миқдори тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради. Мазкур
маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муасасалари бўйича
шакиллантирилади
ҳамда
жамғарманинг
махсус
ҳисобварақларига
ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушушини
текшириш учун фойдаланилади.
Мазкур ҳолатда ушбу Низом талаблари асосида туристик йиғим ҳисобкитоб қилинган бўлиб, кассация инстанцияси суди даъво талабининг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, кассация инстанцияси суди даъво талабида кўрсатилган
пеня суммасини муҳокама қилиб, ўз ваколати доирасида ва жавобгарнинг
мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда қисман қаноатлантириш тўғрисида ҳам
асосли хулосага келган.
Чунки, Низомнинг 6-бандида, туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори
Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун
жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун
учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорининг 0,05 фоизи,
бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги қарори 2-бандида, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боис, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган
важлар билан келишмайди ҳамда уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг низо юзасидан даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топди.
Сабаби, биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги
талаблар юқори инстанция судида кўриб чиқилмайди ва муҳокама қилинмайди.
5
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
(кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация инстанцияси
суди томонидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал қонун нормаларини
тўғри қўллаганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг низо юзасидан даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, кассация
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан тафтиш шикояти учун
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 1.779.285 сўм давлат божини
инобатга
олиб,
ўзининг
зиммасида
қолдиришни,
шунингдек
иш
видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқилганлиги учун жавобгардан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм
суд харажати ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига,
Фуқаролик кодексининг 234-моддасига ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Nurli
ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамиятининг низо
юзасидан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Nurli ltin
liq
6
S vd ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Nurli ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 1.779.285 сўм давлат божи инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
“Nurli ltin
liq S vd ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин ва ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Д.Рахимов