Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8399 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID efeffcb1-be60-469f-8fdc-a235a4c83645 Claim ID PDF Hash 6d40b33cfa05b6f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан 2 806 805 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 2 806 805 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 2 Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 3 март куни 433306-сонли “Улгуржи истеъмочиларга элетр энергияси етказиб бериш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (бундан буён матнда энергия деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган энергия учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2 806 805 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгардан қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. 3 ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 806 805 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 2 806 805 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ****