← Назад
Решение #2834686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 2346 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8913-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ромитан тумани
2025 йил 12 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – “Бухоро Ромитан Зар
замин” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «Ҳудудгазтаъминот»
акциядорлик жамиятига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни (даъвогар вакили иштирок этмади), жавобгар
вакили – Н.Ражабов (ишончнома асосида) иштирокида “Ҳудудгазтаъминот”
АЖ Ромитан туман бўлимида сайёр очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - “Бухоро Ромитан Зар замин” масъулияти чекланган жамияти
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар –
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти зиммасига Ромитан тумани
Қаҳрамон МФЙ Қаҳрамон қишлоғида жойлашган 6 га ер майдонига эга бўлган
иссиқхона хўжалигини (кадастр рақами 20:07:01:05:03:0423:001) табиий газ
тармоғига улаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли ттартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмаслигини, даъвогар ҳақиқатдан ҳам 2025 йил 03 октябрда филиалга ёзма
равишда мурожаат қилганлигини, бироқ унга иссиқхона собиқ эгасининг
қарздорлиги учун газ тармоғига улаш рад этилганлиги тўғрисида бирор бир
жавоб хати берилмаганлигини, ваҳоланки, 2025 йил 10 октябрда жавобгарга
берилган жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 мартдаги 256-сонли Қарори билан тасдиқланган маъмурий
регламентга кўра, электрон шахсий кабинет орқали онлайн равишда мурожаат
қилиш лозимлиги тушунтирилиб, 30-05-29/6709-сонли жавоб хати
берилганлигини, даъвогар жавоб хатини кутмасдан судга мурожаат
қилганлигини, шундан сўнг даъвогар 2025 йил 28 октябрда электрон шахсий
кабинет орқали GT2011524-сонли электрон мурожаат қилганлигини, унинг
мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, даъвогар билан 2025 йил
10 ноябрда табиий газ етказиб бериш тўғрисида 20040029-сонли шартнома
тузилганлигини ва ушбу шартномага асосан даъвогарга бугунги кунда табиий
газ теказиб бериб келинаётганлигини, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат
божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
“Бухоро Ромитан зар замин” масъулияти чекланган жамияти (раҳбари
С.З.Дониев) тўловга қобилиятсиз деб топилган “Бухара инвест плюс барака”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Ромитан тумани Қаҳрамон
МФЙ Қаҳрамон қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 6.0 га бўлган
иссиқхона биносини 2025 йил 17 июнда ўтказилган электрон-онлайн аукцион
савдо натижаларига кўра сотиб олган ва бу ҳақда ОА-1280080-сонли савдо
баённомаси расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ҳудудгаз” АЖ ва унинг “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФга табиий газга улаб бериш
тўғрисидаги мурожаати тўловга қобилиятсиз деб топилган корхонанинг
590013500 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги сабабли, рад қилинганлиги важи
билан унинг зиммасига табиий газга улаб бериш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2346-моддасига кўра,
мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил
31 мартдаги 256-сонли Қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний
шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш” нинг
маъмурий Регламенти (матнда кейинги ўринларда “Регламент” деб
юритилади) 6-бандида давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ, лойиҳалаш,
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот
алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади)
мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро
боғланиш ёрдамида амалга оширилиши, 8-бандида истеъмолчилар газ
тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб
мурожаат этиши ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда
фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши, 9-бандида ўзи келиб мурожаат этганда
Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали
мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон
тарзда тўлдириши белгиланган.
Даъвогар даъво аризасида “Ҳудудгаз” АЖ “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФга
ёзма равишда мурожаат қилганлигини, бироқ рад жавоби берилганлигини
маълум қилган бўлсада, ушбу важларини тасдиқловчи далилларни даъво
аризасига илова қилмаган.
Аниқланишича, даъвогар – “Бухоро Ромитан зар замин” масъулияти
чекланган жамияти томонидан юқоридаги Регламентга мувофиқ, 2025 йил
28 октябрда (судга даъво аризаси киритилгандан сўнг) электрон тартибда
мурожаат қилган ва унинг ушбу мурожаатига асосан тарафлар ўртасида
2025 йил 10 ноябрда иссиқхона хўжалиги учун улгуржи истеъмолчига табиий
газни етказиб бериш тўғрисида 20040029-сонли шартнома тузилган. Демак,
тарафлар ўртасида юзага келган низо – мажбурият юклашга сабаб бўлувчи
омиллар бартараф этилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг тўртинчи қисмида агар иш ишда
иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки
шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган
ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг
натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига
юклатишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, суд харажатлари (давлат божи ва почта харажати) ундириш
масаласини муҳокама қилиб, гарчи низо судга мурожаат қилингандан сўнг
бартараф этилган бўлсада, бироқ даъвогарнинг Регламент талабларига
мувофиқ жавобгарга белгиланган тартибда мурожаат қилмаганлиги сабабли,
олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини унинг зиммасига
қолдиришни лозим деб топади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ а р о р қ и л а д и:
1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
2. Олдиндан тўланган 4120000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати даъвогар - “Бухоро Ромитан Зар замин” масъулияти
чекланган жамияти зиммасига қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан
сўнг, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Н.Зоиров