← Назад
Решение #2834688 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 20 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| онуннинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти
чекланган жамияти собиқ раҳбари ****нинг жавобгар **** масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
жамият
таъсисчиларининг
2025 йил 13 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари йиғилиш баёнини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
**** масъулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари **** (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар ёки жамият деб юритилади) таъсисчиларининг 2025 йил
13 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Даъво аризасига асос қилиб жамият устави ва таъсис ҳужжатларига
асосан 1 634 123 158 сўм - 89,06 фоиз улушга эга **** тўсатдан вафот
этганидан
саккиз
кун
ўтиб,
жамиятда
200 700 000
сўм
10,94 фоиз улушга эгалик қилган **** гўёки жамиятнинг навбатдан ташқари
таъсисчиларнинг йиғилишини ўтказиб (амалда ўтказилмаган), 2025 йил 13
майдан ўзини раҳбар этиб тайинлаганлигини, жамиятнинг мавжуд бўлган
мухр ва штампларини йўқолган деб топиб, уларни сохталаштирганлигини,
гарчи йиғилишда меросхўрларни иштирокини таъминлаши ва уларнинг
розилиги асосида қарор қабул қилиши лозим бўлган бўлсада, уларни
хабардор қилмасдан йиғилиш ҳужжатларини сохталаштирганлиги важларини
келтирган.
Суд мажлисида даъвогар ёки унинг вакили иштирок этмади, бироқ
аввалги суд мажлисларида даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни даъвогар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризаси
юзасидан эътироз билдириб, ноқонуний харакат қилмаганлигини,
йиғилишдан даъвогарнинг хабари борлигини, муҳр ва штампларни эса
сохталаштирмаганлигини, йўқолган деб дубликат ясатганлигини, йиғилиш
ўтказилган вақтда у жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлганлигини айтиб,
даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозларини тақдим қилди ҳамда даъвони
рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади:
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг
7-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг
иштирокчилари бўладилар.
Қонуннинг 20-моддаси ўн тўртинчи қисмига кўра, жамиятнинг устав
фондидаги (устав капиталидаги) улушлар жисмоний шахсларнинг
меросхўрларига ва жамиятнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг
ҳуқуқий ворисларига ўтади, ўн еттинчи қисмига кўра, жамиятнинг вафот
этган иштирокчисининг меросхўри томонидан мерос қабул қилингунига
қадар жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг ҳуқуқлари васиятномада
кўрсатилган шахс томонидан амалга оширилади, унинг мажбуриятлари эса
шу шахс томонидан бажарилади, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса
нотариус тайинлаган бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, дастлаб **** хусусий корхона
сифатида 2011 йил 2 февралда ****-сон реестр рақами билан Косонсой туман
“Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси” томонидан
рўйхатдан ўтказилиб, унинг таъсисчиси **** бўлиб, корхона низомига
мувофиқ **** унинг раҳбари бўлган, кейинчалик корхона ҳуқуқий шаклини
ўзгартирган ва бир неча бор қайта рўйхатдан ўтказилган.
Судга тақдим этилган таъсис ҳужжатларига асосан 2024 йил 20 мартда
****-сон реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жамият
таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг 1 634 123 158 сўм – 89,06 фоиз
улушига ****, 200 7000 000 сўм – 10,94 фоиз улушига **** эгалик қилишган.
2024 йил 1 майдан даъвогар жамиятда раҳбар этиб тайинланган.
2025 йил 5 майда жамият таъсисчиси **** юрак хуружидан вафот
этган. Шундан сўнг 2025 йил 13 май куни жамиятнинг иккинчи таъсисчиси
бўлган **** таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини
ўтказиб, амалдаги раҳбар ****ни 2025 йил 13 майдан вазифасидан озод этиш,
таъсисчи ****ни жамият раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул
қилган.
Даъвогар ушбу йиғилишда иштирок этмаганлиги, хабардор
этилмаганлиги, қолаверса, ****қонун талабларини бузиб йиғилишда
жамиятнинг 89,06 фоиз улушга эга бўлган ****нинг меросхўрларини
иштирокини тамъинламасдан, уларни розилигини олмасдан қарор қабул
қилганлиги, ўтказилмаган йиғилишни ўтказилди деб ҳужжатларни
сохталаштирганлиги, жамиятда хисобчи бўлиб ишлаган холда ўз
манфаатларини кўзлаб, қонунга зид равишда жамиятнинг барча ишларини
бошқариб келаётганлиги сабабли жамиятнинг 2025 йил 13 майдаги 1-сонли
таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраб судга даъво киритган.
Қонуннинг 32-моддасига асосан жамият иштирокчиларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган
ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни
жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа
ҳолларда ҳам ўтказилади.
Қонуннинг 41-моддасига асосан жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг
устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида
берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган
қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида
иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан
эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогар жамиятнинг иштирокчиси ҳисобланмайди, бу
ҳолат тақдим этилган таъсис ҳужжатлари ҳамда даъвогарнинг суд мажлисида
берган тушунтиришлари билан ҳам ўз тасдиғини топади.
Баён этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 4 120 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Фуқаро
****
томонидан
тўланган
4 120 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****