Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/7435 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси Ответчик / Подсудимый IS IQB L B RQ R R F YZ
Source ID a9398427-1936-453a-ab77-33d47b95c25f Claim ID PDF Hash 7fc9f82b1f82b5dd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/7435-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 12 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди судья И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Тожибоев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар «IS IQB L B RQ R R F YZ» масъулияти чекланган жамиятини ижара шартномаси тузилмаганлиги учун кичик саноат зонаси ҳудудидан мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «IS IQB L B RQ R R F YZ» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни ижара шартномаси тузилмаганлиги учун кичик саноат зонаси ҳудудидан мажбурий тарзда кўчиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ижара шартномаси тузилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, кўп йиллардан бери даъвогарнинг ҳудудида мебель иишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигини, олдинги йиллар учун ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб келганлигини, ушбу йил учун ҳам ижара шартномаси тузилиши кераклигидан бехабар қолиб кетганлигини, ижара шартномаси тузиш тўғрисида огоҳлантирилмаганлигини, ижара шартномасини қайта расмийлаштиришга эътирози йўқлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг ҳамда олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарорига асосан Андижон шаҳар, Ёрбоши кўчаси 1-уй ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Мазкур ер майдони даъвогар номига расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Андижон вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маъмурий кенгашнинг 2020 йил 15 сентябрдаги 6-сонли йиғилиш баёнига асосан кичик саноат зонасида инвестиция киритиш шарти билан 350 кв.метр бино-иншоотлари ижара асосида фойдаланиш шарти билан жавобгарга ажратилган. Бироқ, жавобгар 2025 йилга келиб фойдаланиб келаётган даъвогарга тегишли ҳудуд бўйича ижара шартномаси тузмаган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган ижара шартномаси тузган ҳолада ижара тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги ёзма огоҳлантириш хатлари ва оғзаки мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга ажратилган бино-иншоотлардан жавобгарни мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФК 573-моддасига асосан Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. ФК 553-моддаси тўртинчи қисмига кўра агар мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади. Ишга тақдим қилинган ҳужжатлардан жавобгарнинг даъвогар билан 2025 йил учун 34917557-сонли кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини ижара олиш шартномаси тузганлиги маълум бўлди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган асоси, яъни жавобгар ижара шарномаси тўзмаганлиги ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишнини лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рвд этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 553, 573-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов