← Назад
Решение #2834695 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 164 | — | law | |
| онуннинг | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4035-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 12 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
Қ.Абдуллаев, А.Садиров (ордер асосида), жавобгар вакиллари А.Расулов,
Ш.Янгиев (ишончнома асосида) нинг иштирокида, даъвогар "M bilin
n vig t r" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "Микрокредитбанк"
АТБга нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"M bilin n vig t r" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” ёки “корхона” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар "Микрокредитбанк" АТБ (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан даъвогарга тегишли бинони гаровдан чиқариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасидаги асос ва важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан
эътирози йўқлигини, лекин вақт талаб қилишини билдириб, даъво талабини рад
қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТБ “Микрокредитбанк” Шофиркон
филиали томонидан “Нур сервис 2020” МЧЖга 2020 йил 8 сентябрдаги 782сонли кредит шартномасига асосан замонавий иссиқхона қуриш учун 60 ой
муддатга 900 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Гаров таъминоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб
қувватлаш Давлат жамғармасининг 450 000 АҚШ долларлик кафиллиги.
“Нур сервис 2020” МЧЖга тегишли бўлган 134 403 000 сўмга баҳоланган
2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 80 255 НВА бўлган
“Ласетти” русумли автомашина.
2
Фуқаро Абдуллаева Нодир Қаҳрамоновнага тегишли бўлган 781 690 281
сўмга баҳоланган Навоий шаҳар 10-даҳа, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган
154,84 кв.м бўлган идора биноси ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда.
“M bilin n vig t r” МЧЖга тегишли бўлган тарафлар ўртасида
имзоланган ўзаро келишув далолатномасига асосан 1 040 900 000 сўмга
баҳоланган Навоий шаҳар, 10-даҳа, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган
255,51 кв.м. ан иборат идора биноси ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
биргаликда.
Фуқаро Муродова Мафтуна Ҳабибовнага тегишли бўлган 1 521 496 903
сўмга баҳоланган Ғиждувон туман, “Помуза” МФЙ, “Ҳамадоний” кўчасида
жойлашган 112,8 кув.м дан иборат бўлган 3 қаватдан иборат бўлган ошхона
биноси ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда.
Фуқаро Бегиев Ашур Нажабовичга тегишли бўлган 1 062 301 000 сўмга
баҳоланган 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 80 W 561
бўлган “ M St r rs ” русумли автомашина.
Кредит эвазига қуриладиган 3 гектар майдондан иборат замонавий
иссиқхона комплекси ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда.
4 ой муддатга кредит қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида
3 600 000 000 сўмлик суғурта полиси.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2023 йил
24 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор “Нур сервис 2020” МЧЖдан
АТБ “Микрокредитбанк” Шофиркон филиали фойдасига жами 975 148 АҚШ
доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни юқорида
қайд этилган гаров мулкларига қаратиш белгиланган.
“M bilin n vig t r” МЧЖ томонидан гаровга қўйилиб, тарафлар
ўртасидаги имзоланган ўзаро келишув далолатномасига асосан 1 040 900 000
сўмга баҳоланган Навоий шаҳар, 10-даҳи, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган
255,51 кв.м дан иборат идора биносининг қиймати 05.06.2025 йилда тўлиқ
тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси
бешинчи қисмида ипотека бўйича муносабатларга нисбатан, агар ушбу қонунда
бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодексида ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунидаги гаров ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилиши, ФКнинг
281-моддаси тўққизинчи қисмида эса қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга
қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров
билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган
қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация
қилишни тугатишга ҳақли эканлиги, бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўзўзидан ҳақиқий эмасдир деб белгиланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 25-моддаси
биринчи қисмида қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият
бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни
тақдим этган учинчи шахс ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш
мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга
3
ҳақли эканлиги, шунингдек ушбу қонуннинг 31-моддаси биринчи қисмида
гаровга қўювчи мажбуриятни муддатидан олдин бажаришга ҳақли, гаровга
олувчи эса, агар бу қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд
мажбурият моҳиятидан ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа одатда
қўйиладиган талаблардан келиб чиқса, муддатидан олдин ижрони қабул
қилиши шартлиги қайд этилган.
ИПКнинг 184-моддаси талабларига биноан пул маблағларини ундириш
ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Суд жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли бўлган бинони гаровдан
чиқариш мажбуриятини юклашни, ихтиёрий муддат ўн кун деб белгилашни
лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво аризаси
қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 184моддаларига асосланиб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноалантирилсин.
Жавобгар "Микрокредитбанк" АТБ зиммасига “M bilin n vig t r”
МЧЖга тегишли тарафлар ўртасида имзоланган ўзаро келишув
далолатномасига асосан 1 040 900 000 сўмга баҳоланган Навоий шаҳар,
10-даҳа, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган 255,51 кв.м. дан иборат идора
биносини гаровдан чиқариш мажбурияти юклансин. Ихтиёрий муддат ўн кун
деб белгилансин.
Жавобгар "Микрокредитбанк" АТБ ҳисобидан даъвогар “M bilin
n vig t r” МЧЖ фойдасига олдиндан тўланган 2.060.000 сўм давлат божи
ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бир ойлик муддатда апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида
шикоят келтириш мумкин.
Судья
О.Жамилов