← Назад
Решение #2834697 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 976 символов
4-1301-2504/15489-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “ UDUDIY
L K R
R
QL RI” АЖнинг жавобгар “Q NGLI” ФХ ҳисобидан 13 303 965 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили А.Хурсанов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ UDUDIY L K R
R
QL RI” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Q NGLI” ФХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
13 303 965 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига мавжуд
қарздорлик тўғрисидаги таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар ушбу
кунгача қарздорликни тўламаганлигини маълум қилди ва даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум
бўлган охирги юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг фикрлари ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 6 мартда
17922514-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар
жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр
энергияси учун ҳисоб-китобларни бир ставкали тариф бўйича амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб
бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўришича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига
13 303 965 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар
тўловни амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 13 303 965 сўм қарз бўлиб
қолган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида жавобгарга юборилган
талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 13 303 965 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан, суд ишни куриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q NGLI” ФХ ҳисобидан даъвогар “ UDUDIY
L K R
R
QL RI” АЖ фойдасига 13 303 965 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Q NGLI” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов