Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15495 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый SIL K W R R J
Source ID 1bd3d3bf-f221-4cf4-92fb-44fad3ef1c90 Claim ID PDF Hash ce9c308f57aaaec7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 982 символов
4-1301-2504/15495-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 12 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар “ SIL K W R R J ” МЧЖдан 15 651 228 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Жураев (ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ SIL K W R R J ” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 15 651 228 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўламаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг судга маълум бўлган охирги почта почта манзилига юборилган. Лекин ажрим “манзил тўлиқ кўрсатилмаган” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда мажбурият “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси”дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 17.03.2025 йилда 1330130419-сонли улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади. Шартнома шартлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилган. Бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги оқибатида 2025 йил ноябрь ойи учун жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ бўйича даъвогар олдида 15 651 228 сўм қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг 15 651 228 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ SIL K W R R J ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 15 651 228 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ SIL K W R R J ” МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида ушбу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов