Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4971 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 774a3ff8-8c06-4ceb-b084-f8b778b7ba8d Claim ID PDF Hash 3115a8eef9360494... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4971-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 12 декабр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Саидов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади), даъвогар АИТБ «ИПАК ЙЎЛИ»нинг жавобгар – “ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамиятидан кредит бўйича жами 180589841,12 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – АИТБ «ИПАК ЙЎЛИ» иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамиятидан кредит асосий қарзи 151761365,84 сўм, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 15494924,17 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 12673439,76 сўм, муддати ўтган қарзга ҳисобланган фоиз 660111,35 сўм, жами 180589841,12 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, банк ва “ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 22 январда B_SLF_ VK/01188/628647-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра банк жавобгарга 48 ой муддатга йиллик 27 фоиз тўлаш шарти билан микроавтобус J Sunr v V6 сотиб олиш учун 215000000 сўм миқдорида кредит ажратганлигини, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган ва кредит эвазига сотиб олинган микроавтобус гаровга қўйилганлигини, 2025 йил 10 ноябр ҳолатида жавобгарнинг жами кредит қарздорлиги 180589841,12 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 15494924,17 сўмни, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 660111,35 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 12673439,76 сўмни ташкил қилишини, жавобгар бугунги кунга қадар муддати ўтган кредит қарздорлигини тўламай келаётганлигини, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, жавобгар билан келишув битими тузилмаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгарлар – "ОЛИМ ЭЛДОР" масъулияти чекланган жамияти вакил иштирокини таъминламади, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТИБ «ИПАК ЙЎЛИ» Жондор ЭБХМ (шартнома матнида "Банк") ва “ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида "Қарз олувчи") ўртасида 2024 йил 22 январда B_SLF_ VK/01188/628647-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасига кўра, банк филиали жавобгарга 215000000 сўм миқдорида йиллик 27 фоиз тўлаш шарти билан 48 ой муддатга микроавтобус J Sunr v V6 сотиб олиш учун кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредитни мақсадли ишлатиб, кредит асосий қарзи ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Кредит таъминоти сифатида: - 2024 йил 08 февралда нотариал тасдиқланган гаров шартномасига асосан «ОЛИМ ЭЛДОР» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 1ТРЎ ва ИОБ томонидан 2024 йил 29 январда берилган G 3402602 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига кўра тегишли бўлган, J SUNR V V6 русумли, 2024 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 80302WB бўлган, двигател рақами Р3023955, кузов рақами LJ166B357R2250523, шасси рақамсиз, ранги оқ, 190 от кучи бўлган микроавтобус йўловчи турдаги автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддаси биринчи бандига кўра кредит шартномаси буйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бинобарин, кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида 2025 йил 10 ноябр ҳолатида муддати ўтган кредит асосий қарзи 15494924,17 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 660111,35 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 12673439,76 сўм, жами 180589841,12 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан талабномалар юборилган. Даъвогар томонидан 2025 йил 12 декабрда тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар – «ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамиятининг муддати ўтган кредит асосий қарзи 19677699,39 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз 1144975,17 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 16041294,73 сўмни ташкил қилган. Демак, даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш талаби асосли ва уни қисман қаноатлантириш лозим. Суд даъвогарнинг кредит маблағларини жавобгарнинг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 21-бандига кўра, гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади. Суд, гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич сотиш баҳосини тарафлар ўртасида расмийлаштирилган келишув далолатномасига асосан, 268750000 сўмга белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, кредит қарздорликни ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкга қаратишни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгарга юклашни лозим деб ҳисоблайди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 279, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180- моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар – ХАБ “ИПАК ЙЎЛИ” фойдасига жавобгар – «ОЛИМ ЭЛДОР» масъулияти чекланган жамиятидан кредит асосий қарзи 167256290,01 сўм, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 19677699,39 сўм, муддати ўтган кредит фоиз қарзи 12673439,76 сўмм, муддати ўтган қарзга ҳисобланган фоиз 660111,35 сўм, жами 180589841,12 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 2. Ундирув: 2024 йил 08 февралда нотариал тасдиқланган гаров шартномасига асосан «ОЛИМ ЭЛДОР» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 1-ТРЎ ва ИОБ томонидан 2024 йил 29 январда берилган G 3402602 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига кўра тегишли бўлган, J SUNR V V6 русумли, 2024 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 80302WB бўлган, двигател рақами Р3023955, кузов рақами LJ166B357R2250523, шасси рақамсиз, ранги оқ, 190 от кучи бўлган микроавтобус йўловчи турдаги автотранспорт воситасига қаратилсин. 3. “ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ва гаровга қўйилган J SUNR V V6 русумли микроавтобус йўловчи турдаги автотранспорт воситасининг бошланғич сотув баҳоси 268750000 сўм қилиб белгилансин. 4. Жавобгар – «ОЛИМ ЭЛДОР” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 3611796,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров