Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8872 Дата решения 12.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a8282468-0fdd-4a41-b983-ccdfd583d754 Claim ID PDF Hash d439a3fec00e0fe5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
нинг 15-моддаси нинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8872-сонли иқтисодий иш НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ишни кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Наманган шаҳри 2025 йил 12 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “СС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 1 917 606,96 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “N mim ks t kstil” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили З.З.Бекмирзаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик тижорат банки (олдинги “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган минтақавий филиали ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (олдинги “ fé r st ur nt z tun” масъулияти чекланган жамияти, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 11 октябрда 39-сонли суб кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга сут кластерининг технологик занжирини ташкил қилиш, наслли ғунажинларни боқиш фаолиятини ташкил этиш мақсадида зотли наслли қорамоллар, махсус техника ҳамда ускуналар сотиб олиш учун 84 ой (24 ой имтиёзли даври) муддатга, либор (6 ойлик) +6.1 фоиз (йиллик 7 фоиздан кам бўлмаган миқдорда) устам тўлаш шарти билан 1 986 700 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Шунингдек, тарафлар ва “СС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда биринчи жавобгар ёки кафил деб юритилади) ўртасида 2021 йил 11 октябрда тузилган кафиллик шартномасига асосан кафиллик суммаси 2 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Кредит таъминоти сифатида жавобгар ва “N mim ks t kstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади)га тегишли мол-мулклар гаровга олинган. Жавобгар ва биринчи жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномси жавобгар ҳамда биринчи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва биринчи жавобгар ҳисобидан 129 819,45 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит танидан қарз, 65 979,51 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит фоиздан қарз ва 1 721 808 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган кредит танидан қарзи ундиришни, ундирувни жавобгар ва иккинчи жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан тарафлар 2025 йил 27 ноябрда медиатив келишув тузилганлиги юзасидан медиатив келишувни судга тақдим этиб, унда даъво талабидаги қарздорликлар тўланмаганлиги, бироқ медиатив келишувга асосан 2025 йилнинг 27 декабрь кунига қадар тўлашга келишилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, биринчи ва иккинчи жавобгарлар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар, биринчи ва иккинчи жавобгарлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда медиатив келишувни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) нинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишувни ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Қонуннинг 18-моддасига асосан агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, даъво аризаси билан Палата, даъвогар манфаатида мурожаат қилинганлиги сабабли олдиндан давлат божи тўланмаганлигини инобатга олган ҳолда, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “СС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 1 917 606,96 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “N mim ks t kstil” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича кўзғатилган 41603-2502/8872-сонли иқтисодий иш кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ш.Ж.Шералиев